Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Оила мустаҳкамлиги — давлат ва жамият эътибори марказида

Оила мустаҳкамлиги — давлат ва жамият эътибори марказида

2019 йил 14 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси томонидан 15 май – Халқаро оила кунига бағишланган “Оила мустаҳкамлиги давлат ва жамият эътибори марказида мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Оила ва аёллар комиссияси аъзолари, комиссия ишчи гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи масъул ходимлари, сиёсий партиялар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбирда таъкидлаганидек, юртимизда кейинги йилларда қабул қилинган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори давлат томонидан оилаларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали оила мустаҳкамлигини таъминланишига катта эътибор қаратилаётганидан далолат беради. Хусусан, эҳтиёжманд ва ёш оилалар уй-жой билан таъминланаётгани, тадбиркорликка қулай шароитлар яратилиши туфайли янги иш ўринларининг очилиши билан аҳоли бандлиги масалаларида рўй бераётган ўзгаришлар юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг натижасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси”да оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, мазкур концепцияни амалга оширилиши юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган оила институтига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлили, бу борадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан олиб борилган ўрганишлар натижалари депутатларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 мартидаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларида белгиланган қонунчиликни ривожлантиришга доир масалалар тадбир давомида кенг муҳокама қилинди. Айниқса, ҳозирги замон талабидан келиб чиқиб, қизлар ва йигитлар учун никоҳ ёшининг тенглаштирилиши ва ўн саккиз ёш этиб белгилангани, қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларининг кенгайтирилишига кучли асос бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.      

Муҳокамалар натижасида мамлакатимиздаги замонавий тараққиёт негизида жамият ҳаётида рўй бераётган ўзгаришларга мувофиқ тарзда, кўзда тутилган қонун ҳужжатлари, хусусан, Оила кодексининг такомиллаштирилиши бўйича қонун ижодкорлиги фаолияти доирасида ўзаро ҳамкорликда олиб бориладиган амалий ишлар режалаштириб олинди.


Кўришлар сони: 2535

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими