Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Миллий гвардия суриштирув олиб борувчи ҳамда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар қаторига қўшилмоқда

Миллий гвардия суриштирув олиб борувчи ҳамда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар қаторига қўшилмоқда

Жорий йилнинг 13 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалари қумитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланган таҳрири муҳокама этилди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги Қарори негизида ишлаб чиқилган. Мажлисда ўтган қисқа давр ичида Миллий гвардия мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, аҳолини турли хатарларидан, жиноий ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишга қодир муҳим органга айланганди Бу борадаги вазифаларни самарали амалга ошириш, жамоат тартибини сақлаш учун масъул бўлиш бу соҳа вакилларига ҳам қўшимча ҳуқуқий таъсир чорасини берувчи ваколат механизмлари жорий этилишини тақазо этади.

Бош прокуратура томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилиб, яқинда Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган ва иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланган ушбу Қонун лойиҳасида Жиноят-процессуал кодексида Миллий гвардияни суриштирув олиб бориш ваколатига эга бўлган, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар қаторига қўшиш белгиланмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодекси 2501-моддасининг биринчи қисмида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) ва 2591-моддасида назарда тутилган жиноятлар бўйича суриштирув Миллий гвардия суриштирувчилари томонидан олиб борилиши назарда тутилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Миллий гвардиянинг мансабдор шахслари томонидан бир қатор ҳолатларда, яъни 1851-моддада (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) ва 2101-моддада (ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиб, баённомани илова қилинадиган материаллар билан биргаликда кўриб чиқиш учун судга юборилишини белгилашга оид янги нормалар мустаҳкамланмоқда.

Қўмита йиғилишида иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланган қонун лойиҳаси барча сиёсий патияларнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда тегишли эксперт ва мутахассислар томонидан қўллаб- қувватланди. Яқин кунларда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказиб, депутатлар муҳокамасига иккинчи ўқишда киритиш ҳақида қўмита қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 597

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.06.2019
Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та...

17.06.2019
Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ...

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...

Тадбирлар тақвими