Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Инвестиция салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотлар қўмита аъзоларининг муҳокамасида бўлди

Инвестиция салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотлар қўмита аъзоларининг муҳокамасида бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасида ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2019 йил 1 чорагида бажарилишининг бориши тўрисидаги ҳисоботи дастлабки тарзда эшитилди. Унда депутатлар Давлат дастурининг хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасида амалга оширилган ишларга эътибор қаратдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга қилган Мурожаатномасида инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери экани, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатимизнинг инвестиция салоҳиятини тўла намоён этиш чораларини кўриш лозимлиги, иқтисодиётимизга сармоя киритишга интиладиган инвесторлар учун ҳудудлар ва тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини пухта шакллантириш каби ўта муҳим вазифалар белгиланган эди. Шу билан бирга жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз мавқеи ва обрусини кўтариш, хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам алоҳида масала белгилаб берилган.

Берилган ахборотга кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида тўғридан-тўғри жалб этилган инвестицияларнинг умумий қиймати 59,7 миллион доллар бўлиб 30 та лойиха амалга оширилган. Бундан ташқари бугунги кунда умумий қиймати 2,4 миллиард доллар бўлган 2021-2024 йилларга мўлжалланган 112 та инвестицион лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Элчихоналар ёрдамида 2019 йилда 2,88 миллиард доллар имтиёзли кредит ва 219 миллион доллар грантлар мамлакатимиз иқтисодига жалб этилиши ишлаб чиқилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида элчихоналар томонидан 1325 амалий учрашув, 149 та намойишлар, бизнес форумлар ва Қўшма комиссиялар йиғилишлари, 252 та Ўзбекистонга чет эл инвесторлари ташрифлари ҳамда 118 та Ўзбекистон расмийларини чет давлатларга ташрифлари ташкил этилди. Хусусан, элчихоналар томонидан Ўзбекистонга Буюк Британия, Голландия, Дания, Финляндия, Туркия, Миср, Афғонистон, Хитой, Хиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон мамлакатлари бизнес делегациялари ташрифлари ташкил этилди.

Муҳокамалар жараёнида қўмита аъзолари томонидан маҳаллий ва хорижий инвесторларни мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожи учун кенг жалб этиш, инвестиция иқлимини янада яхшилаш борасида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда, соҳада ҳануз ўз ечимини кутаётган масалалар ҳамда фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлиги қайд этиб ўтилди.

Давлат дастурининг Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасида қаратилган устувор йўналишларининг биринчи чоракдаги ижроси юзасидан депутатлар томонидан берилган саволларга тегишли вазирликларнинг жавоблари олинди.

Депутатлар томонидан Давлат дастурининг кейинги чораклардаги ижроси натижадорлигини янада оширишга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Ҳисобот якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1090

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими