Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

I чоракда экология ва аграр соҳа йўналишларида қандай ислоҳотлар амалга оширилди?

I чоракда экология ва аграр соҳа йўналишларида қандай ислоҳотлар амалга оширилди?

Жорий йилнинг 25 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталарининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йиллларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2019 йил I чорагида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, давлат дастурида экология йўналишида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича стратегияни ҳамда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш, саноат корхоналарининг атроф-муҳитга реал таҳдидларини ўрганиш ва баҳолаш, мамлакатдаги экологик вазиятни соғломлаштириш, атроф-муҳит ифлосланишини сезиларли тарзда камайтиришни таъминлаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган. Шунингдек, Оролбўйи минтақасида янги муҳофаза этиладиган, жумладан трансчегаравий табиий ҳудудларни ташкил этиш, Оролбўйи ҳудудида экологик инновациялар ва технологиялар зонасини яратиш бўйича халқаро анжуман ташкил этиш, санитария - тозалаш хизматлари фаолиятини янада кенгайтириш тадбирларини амалга ошириш белгиланган.

Давлат дастурида экология йўналишидаги 7 та тадбирларнинг ижросини таъминлаш белгиланган бўлиб, шундан 2 таси бажарилган, 5 таси бажарилмоқда.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича янада самарали тизимни яратиш, уларнинг фуқаролар соғлиғи ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф қилишни таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг 2019-2028 йилларга мўлжалланган қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси” лойиҳаси ишлаб чиқилган. Хусусан, жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси” ҳамда “2019-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури” тасдиқланди. Стратегияда кўзда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун 2019 - 2028 йилларда жами 18 492,8 млрд. сўм (2 188,2 млн АҚШ долл.) маблағ ўзлаштириш кўзда тутилган.

Муҳокамалар чоғида депутатлар томонидан давлат дастурида ижро этилмаган бандларнинг бажарилиши сифатини ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ва моддий ресурсларнинг ўзлаштирилишини танқидий таҳлил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳисоботда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бунда давлатнинг ролини қисқартириш, тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш, пахта ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, уларни чуқур қайта ишлашни ташкил қилиш бўйича амалга оширилаётган чоралар ўз самарасини бераётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, фермерларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билимини ошириш дастури бўйича амалий чора тадбирлар ва ўқув дастури асосида 42 601 нафар фермерларни модул тизими асосида ўқитилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан чорвачилик ва паррандачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича чора тадбирлар дастури тасдиқланган ва сохани янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси айлантирилиб Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг чорвачилик комплекси қўмитага ўтказилган. Шу билан бир қаторда Республикада наслчилик селекция ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш, сунъий уруғлантиришни тизимли ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари орасидаги эпизоотик осойишталик бўйича қарорлар қабул қилинган.

Ирригация тармоқларини ривожлантириш ҳамда суғориш мавсумида сув ресурсларини иқтисод қилиш мақсадида 2019 йил январь-март ойларида жами 343,8 млрд сўм ёки тасдиқланган графикка нисбатан 102 %, йиллик лимитга нисбьатан 35 % капитал маблағ ўзлаштирилиб, 118,5 км канал, 13,6 км лоток тармоқлари, 11 дона гидротехник иншоотлар, насос станцияларининг 1,8 км босимли қувурлари, 12 дона тик суғориш қудуқларидла қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 1,4 км қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини амалга оширилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича сезиларли силжиш бўлган. Хусусан, 4 132,7 млн АҚШ доллари ҳажмида экспорт амалга оширилиб, ўсиш суръати 120, 6 % ни ташкил этган.

Тадбирда депутатлар мамлакатимизда мавжуд хорижий ва маҳаллий инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, уларни чуқур қайта ишлаш, экспортга маҳсулот чиқараётган, инновацион, юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил қилган қишлоқ хўжалиги бизнес субъектлари ва тадбиркорларга берилаётган қўшимча имкониятлар, имтиёз ва преференцияларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масаласига вазирлик эътиборини қаратди.

Тадбир доирасида берилган савол-жавоблардан келиб чиқиб, ҳар иккала қўмита аъзолари томонидан соҳаларни янада жонлантиришга қаратилган қатор фикр-мулоҳаза ва амалий таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталарининг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2675

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими