Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат дастури ижроси қўмитада дастлабки тарзда кўриб чиқилди

Давлат дастури ижроси  қўмитада дастлабки тарзда кўриб чиқилди

2019 йил 25 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, 2019 йилга мўлжалланган давлат дастурининг I чоракда бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Унда Давлат дастурининг V йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг ҳисоботлари тингланди.

Қисқа давр ичида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури асосида хавфсизлик, мамлакатимиз мудофаа қудратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш, миллий мудофаа саноати комплексини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилгани таъкидлаб ўтилди.

Давлат дастурининг I чорагида бажарилиши лозим бўлган қатор вазифалар ижроси тўлиқ таъминланган. Жумладан, Давлат дастурининг V йўналишида белгиланган вазифалар негизида ҳар бир вазирликда комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Чақирув ва контракт асосидаги ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ учун номзодларни танлаб олиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилди ва қатор ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаси асосида такомиллаштирилиб, кадрлар салоҳиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини берувчи янги тартиб жорий этилди.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан Давлат дастурининг биринчи чорагида уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилишида муайян натижаларга эришилгани баробарида ҳали соҳаларда ўз ечимини кутаётган масалалар ҳамда фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлиги қайд этиб ўтилди.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган қўмита эшитувида депутатлар томонидан чақирув ёшидаги фуқароларни ҳар йили март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши бўйича қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилишини тезлаштириш зарурати таъкидланди.

Эшитувда солиқ ва божхона имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишни жадаллаштириш ва шу орқали мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун экспорт масаласида янада қулай шарт-шароитлар яратиш, чегара-божхона постларида фуқароларнинг ҳамда транспорт воситаларининг тирбандлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни тизимли равишда таҳлил қилиш масалалари муҳокама этилди.

Фавқулодда вазиятлар тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш йўналишида аҳолининг турли қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш, фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва бошқа ихтисослаштирилган тизимларини ривожлантириш тадбирларига инвестицияларни жалб этиш мақсадида «2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастурини» мамлакатимизда амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланган. Мазкур дастурнинг жорий этилишини таъминлаш мақсадида соҳанинг замонавий техник жиҳозлар асосида самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган тегишли таклифлар киритиб боришга келишиб олинди.

Давлат дастурининг Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик
ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасига қаратилган устувор йўналишларининг 1-чоракдаги ижроси юзасидан берилган саволларга тегишли вазирликларнинг жавоблари олинди.

Депутатлар томонидан Давлат дастурнинг кейинги чораклардаги ижроси натижадорлигини янада оширишга қаратилган бир қатор таклиф
ва тавсиялар берилди.

Ҳисобот якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2104

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими