Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмитада Маданият вазирининг ахбороти тингланди

Қўмитада Маданият вазирининг ахбороти тингланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ахбороти эшитилди.

Ўзбекистон Республикасининг Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ўз чиқишида давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори талабларини оғишмай бажариш борасида вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қилинаётган ишлар, ушбу қарор билан тасдиқланган “йўл харитаси”ни босқима-босқич бажариш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида ахборот тақдим этди.

Қайд этилишича, маданиятни янада ривожлантириш концепциясининг асосий вазифалари ҳисобланган соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани, ушбу соҳадаги институционал тизимни ва маданият муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий ресурс базасини янада мустаҳкамлаш, тарихий ва маданий меросимизни сақлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз онгига сингдириш, халқ ижодиётини қўллаб-қувватлаш, ўзаро самарали халқаро муносабатларни ривожлантириш, объектларни сақлаш ҳамда муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш каби вазифалар ижросини таъминлаш йўлида қатор ишлар бажарилмоқда. Хусусан, тўғридан-тўғри амал қилувчи «Маданият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаётган ишлар, фаолият кўрсатаётган маданият ва аҳоли дам олиш марказлари негизида маданият марказлари ташкил этиш, унинг ҳуқуқий асосларини қабул қилиш, маданият марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, эшитув мобайнида «Театр томошалари ҳафталиги»ни ўтказиш амалиёти, Буюк ипак йўлининг мамлакатимиздан ўтган қисмини «Ипак йўли: Зарафшон дарёси воҳаси» ва «Ипак йўли: Фарғона — Сирдарё ҳавзаси» номи остида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига, Хоразм «Лазги»сини «Хоразм рақси — Лазги» номи остида ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида аниқ масалалар муҳокама қилинди.

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорликда амалга ошираётган ишлари ҳақида тегишли вазирликларнинг ҳам фикрлари эшитилди.

Тадбирда Миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясининг ҳудудларда тўлиқ ва сифатли ижросини таъминлашга оид масалалар бўйича қатор саволлар кўтарилди. Мавзу юзасидан Маданият вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ҳамда идоралар мутасаддиларининг фикр-мулоҳазалар тингланди.

Кўриб чиқилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1499

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими