Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Замонавий халқаро муносабатларда парламент дипломатиясининг роли қандай бўлади?

Замонавий халқаро муносабатларда парламент дипломатиясининг роли қандай бўлади?

2019 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Замонавий халқаро муносабатларда парламент дипломатияси омили: тенденциялар ва истиқбол” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети олимлари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, парламентлараро алоқалар давлатлараро муносабатларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, замонавий халқаро муносабатларнинг ривожланиш динамикаси, даражаси, мазмун-моҳияти ва истиқболларига катта таъсир кўрсатади. Бундай алоқалар парламент дипломатиясининг мавқеини юксалтиришга, томонларнинг ўзаро позицияларини яқинлаштиришга, давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинишига замин яратади.

Кейинги икки йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг халқаро алоқалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга мос равишда янги сифат босқичига кўтарилди. Ташрифлар алмашиш ҳамда хорижий парламентлар вакиллари, сиёсатчилар ва дипломатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказилмоқда. 2018 йилда ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қонунчилик палатасида АҚШ, Япония, Германия, Чехия, Россия, Беларусь, Туркия, Тожикистон, Қозоғистон, Жанубий Корея, Фаластин, Хитой, Саудия Арабистони ва Қирғизистон парламентлари делегациялари билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган учрашувлар бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қабул қилинган хорижий делегациялар сони 68 тани ташкил этди. Шунингдек, Қонунчилик палатаси депутатлари ва девони ходимларининг хорижий мамлакатларга расмий ташрифлари сони 70 дан ошди.

Давра суҳбатида ўтган қисқа давр мобайнида хорижий делегациялар билан учрашувлар ҳамда депутатларимизнинг чет давлатларга хизмат сафарлари давомида ўтказилган мулоқотлари доирасида парламентимиз вакиллари томонидан Ўзбекистонда тарихан қисқа даврда эришилган ижобий натижалар ҳамда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини жаҳон ҳамжамиятига етказиш борасида ҳам самарали ишлар қилингани амалга оширилгани қайд этилди. Миллий парламентимизда ташкил этилган парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари мамлакатимизнинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётгани, бугунги кунда Олий Мажлис қошида тузилган парламентлараро ҳамкорлик ва дўстлик гуруҳлари сони 28 тага етгани таъкидлаб ўтилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон ташаббуси билан хорижий давлатлар парламентларида мамлакатимиз билан ҳамкорлик бўйича Европа Иттифоқи, АҚШ, Бельгия, Канада, Япония, Жанубий Корея, Латвия, Буюк Британия, Италия, Франция, Япония, Болгария, Грузия, Қозоғистон, Литва, Германия, Хитой, Қирғизистон, Туркия, Россия, Туркманистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Беларусь, Польша, Озарбайжон каби давлатларнинг парламентлари билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари фаолият кўрсатаётмоқда.

Давра суҳбатида кейинги икки йил ичида Олий Мажлиснинг халқаро парламентлараро ташкилотлар билан алоқалари бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна қайта тиклангани мамлакатимизнинг халқаро майдондаги салоҳиятини, миллий парламентимизнинг нуфузини янада оширишга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Халқаро Парламентлараро Иттифоқ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Парламент Ассамблеяси ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяларида миллий парламентимиз аъзолигининг тиклангани натижасида ушбу халқаро ташкилотлар сессияларида парламентимиз аъзолари мунтазам равишда қатнашиб, халқаро ҳамжамиятни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан янада яқиндан таништириш имконига эга бўлмоқда.

Энг муҳими, мамлакатимизда парламент дипломатиясининг меъёрий-ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган. “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави (янги таҳрири)”, “Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидандир. Айни кунларда эса, парламент қуйи палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасида тегишли вазирлик ва идоралар билан бирга “Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича иш олиб бориляпти.

Давра суҳбатида парламент дипломатиясини янада кенгайтириш, мамлакатимиз парламентининг жаҳондаги нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда етакчи хорижий давлатлар парламентлари билан ўзаро манфаатли алоқаларини фаол ривожлантириш Ўзбекистоннинг ташқи оламдаги обрў-эътиборини янада оширишга ҳамда миллий манфаатларимизни изчил илгари суришга хизмат қилиши таъкидланди.

 


Кўришлар сони: 2563

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими