Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Таълим муассасаларида Ўзбекистон тарихи фанини ўқитиш ҳолати қандай?

Таълим муассасаларида Ўзбекистон тарихи фанини ўқитиш ҳолати қандай?

2019 йилнинг 10 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Таълим муассасаларида миллий ўзликни англаш ва Ўзбекистон тарихи фанини ўқитишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда парламент қуйи палатаси депутатлари, соҳа мутахассислари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Олдимизга қўйган улкан вазифаларни амалга оширишда биз учун куч-қудрат манбаи бўладиган миллий ғояни ривожлантиришимиз зарур. Миллий ўзлигимизни англаш учун Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини жонлантириш, гуманитар соҳа олимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз лозим” деб таъкидлаган эди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу сўзларида ўтмишга берилган баҳо, албатта холисона, энг муҳими, турли мафкуравий қарашлардан холи бўлиши, халқимизнинг бой тарихи, эришган ютуқларини бўрттириш ёки камситишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги ҳақида ёш авлод қалбига сингдириш вазифаси белгилаб берилди.

Шундан келиб чиқиб, тадбир иштирокчилари таълим муассасаларида миллий ўзликни англаш ва Ўзбекистон тарихи фанини ўқитишнинг долзарблиги, давлатимизнинг энг янги тарихини яратиш каби жиддий ва ҳаётий масалаларга аҳолининг барча қатламини, айниқса, ёшларни жалб этиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, таълим муассасаларида Ўзбекистон тарихи фанини ўқитиш ҳолати, дарсликлар сифати ва мазмуни, уларда бой ўтмиш тарихимизнинг ёритиб берилиши ва бу борадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Юртимиз тарихини ўрганишда ўтган даврда тизимли археологик тадқиқотлар олиб борилмагани, буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимиз, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қаҳрамонларимиз жасоратини ёшлар онгига болаликдан бошлаб сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишимиз зарурдир.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг шонли тарихини мукаммал ўрганиш учун оммавий ахборот воситалари, Интернет ресурсларидан кенг фойдаланиш, мутассадди институтлар ўз фаолиятини, олий ўқув юртлар ва музейлардаги археологик изланишларни хорижий тажрибалар асосида, чет эллик ҳамкорлар билан бирга ташкил этиш зарурлигига эътибор қаратди.

Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 896

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

Тадбирлар тақвими