Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Болаларга меҳр улашиб ...

Болаларга меҳр улашиб ...

Ўзбекистон аҳолисининг 40 фоизини 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда айнан ана шу қатлам манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш, айниқса, кўп фарзандли оилаларни, етим, оила муҳитидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устуворлик касб этмоқда.

Бугунги кунда республикамизда фаолият олиб бораётган 23 та Меҳрибонлик уйи ҳамда Болалар шаҳарчаларида 2 мингдан зиёд ота-она меҳрига муҳтож болакайнинг соғлом ўсиши ҳамда вояга етиши учун барча шароит яратилиб, давлатимиз томонидан ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

2019 йил 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Тошкент шаҳридаги 23-сонли Меҳрибонлик уйида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар ҳамда тарбияланувчилар билан яқиндан танишдилар.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш ҳамда касб танлаши учун барча шароитлар яратилган. Меҳрибонлик уйи замонавий талабларга жавоб берадиган инвентарь, жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиа воситалари билан таъминланган. Энг сўнгги русумдаги замонавий ахборот технологиялари болаларга хизмат қилмоқда.

Айниқса, Меҳрибонлик уйининг кичик кутубхонаси барчанинг эътиборини тортди. Кутубхонада мавжуд болалар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари болалар ва ўсмирларнинг маънавий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига, адабиётга қизиқишига, китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтиришга, дунёқарашини кенгайтиришга, эртанги куннинг чинакам қаҳрамонлари сифатида тарбияланишига хизмат қилмоқда.

Учрашув давомида депутатлар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан дилдан суҳбатлашдилар, уларнинг келажакдаги орзулари билан қизиқдилар ва ўзлари билан олиб борган бадиий адабиётларни тарбияланувчиларга совға қилдилар.


Кўришлар сони: 1680

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими