Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Болаларга меҳр улашиб ...

Болаларга меҳр улашиб ...

Ўзбекистон аҳолисининг 40 фоизини 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда айнан ана шу қатлам манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш, айниқса, кўп фарзандли оилаларни, етим, оила муҳитидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устуворлик касб этмоқда.

Бугунги кунда республикамизда фаолият олиб бораётган 23 та Меҳрибонлик уйи ҳамда Болалар шаҳарчаларида 2 мингдан зиёд ота-она меҳрига муҳтож болакайнинг соғлом ўсиши ҳамда вояга етиши учун барча шароит яратилиб, давлатимиз томонидан ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

2019 йил 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Тошкент шаҳридаги 23-сонли Меҳрибонлик уйида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар ҳамда тарбияланувчилар билан яқиндан танишдилар.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини миллий анъаналар ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш ҳамда касб танлаши учун барча шароитлар яратилган. Меҳрибонлик уйи замонавий талабларга жавоб берадиган инвентарь, жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиа воситалари билан таъминланган. Энг сўнгги русумдаги замонавий ахборот технологиялари болаларга хизмат қилмоқда.

Айниқса, Меҳрибонлик уйининг кичик кутубхонаси барчанинг эътиборини тортди. Кутубхонада мавжуд болалар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари болалар ва ўсмирларнинг маънавий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига, адабиётга қизиқишига, китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтиришга, дунёқарашини кенгайтиришга, эртанги куннинг чинакам қаҳрамонлари сифатида тарбияланишига хизмат қилмоқда.

Учрашув давомида депутатлар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан дилдан суҳбатлашдилар, уларнинг келажакдаги орзулари билан қизиқдилар ва ўзлари билан олиб борган бадиий адабиётларни тарбияланувчиларга совға қилдилар.


Кўришлар сони: 902

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2019
Салоҳиддин ҲАМДАМОВ: Энди электрон пуллар тизими тартибга солинади

Банк тизими барқарорлигининг таъминланиши, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил бориши...

23.09.2019
Норма ижодкорлиги — устувор вазифа, давр талабига айланмоқда

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириб бориш туб замирида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул...

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

Тадбирлар тақвими