Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Идоравий манфаатларга барҳам бериш лозим

Идоравий манфаатларга барҳам бериш лозим

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси тузилган эди. Қўмита ўз олдига аниқ вазифаларни белгилаб олди. Улардан бири коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларида коррупцияга олиб келувчи нормалар мавжудлигини аниқлаш нуқтаи назаридан уларни чуқур таҳлил қилиш ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, қўмита томонидан 2019 йил 25 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан охирги икки ой мобайнида жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Депутатлар қайд этганидек, ўрганишлар натижалари давлат даволаш-профилактика муассасалари ходимлари маъмурий жазога тортилиши ҳолатлари кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда. Бунинг сабаблари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва парламент ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан биргаликда олиб борилган таҳлилларда яққол намоён бўлди. Унга кўра, ҳали бошқа соҳалардаги каби тиббиёт тизимида ҳам коррупцион ҳолатлар, қонунчилик ҳужжатларида эса, коррупцияга йўл очувчи элементлар мавжудлигидир. Биргина мисол. Соғлиқни сақлаш соҳасининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланган давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари (ДСЭНМ) ходимлари бир масалага икки хил ёндашмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳуқуқбузарликнинг белгилари етарли даражада очиб берилмагани, ҳуқуқни қўлловчи, яъни ДСЭНМ мансабдор шахслари томонидан уни ўзича талқин қилинишига ва қонунчиликнинг инсонпарварлик ва одиллик принципларига зид равишда жарима жазоси қўлланишига йўл очмоқда. Ўз ўрнида, бу ҳолат давлат муассасаларида ишлаётган тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қила олмаяпти, ижтимоий адолат мезонларига путур етказмоқда. Ҳолбуки, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга эътибор тобора кучаяётган бугунги кунда бу каби бир масалага икки хил ёндашиш ҳолатларига, субъектив ва идоравий манфаатнинг устуворлик касб этишига йўл қўйиб бўлмайди.

Шу билан бирга, бу тоифадаги маъмурий жазолар суд эмас, ДСЭНМ мансабдор шахслари томонидан қўлланади. Жарималардан тушувчи маблағлар тўлиқ мазкур органларнинг махсус ҳисоб варақасида жамланиб, уларнинг 15 фоизи ДСЭНМ ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилиши эса, ДСЭНМ мансабдор шахсларининг маъмурий жарима жазосини қўллашдан манфаатдор бўлишига олиб келмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзолари томонидан йиғилишда тиббиёт ходимларининг мазкур соҳада ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоялаш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда холислик ва айбдор шахсларга уларнинг қилмишига мутаносиб ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишини таъминлаш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. Амалдаги санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларини танқидий қайта кўриб чиқиш, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари диспозициясини ўзгартириш асосида давлат санитария назоратини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, ҳуқуқий таъсир чорасини ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб равишда қўллашнинг олдини олишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2027

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими