Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат бюджети маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши қандай бўлиши лозим?

Давлат бюджети маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши қандай бўлиши лозим?

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда қўмиталарида мамлакатимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган қонун лойиҳалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш жоиз. Айни пайтда қонун ижодкорлиги жараёнига қонун лойиҳаларини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар томонидан тайёрланиш жараёнида Қонунчилик палатаси депутатлари таклифларини олиш амалиёти кириб келмоқда. Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 22 августдаги қарорига асосан ишлаб чиқилаётган “Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳамда 2021 ва 2022 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасининг шакли муҳокама қилинди.

Маълумки, бугунги кунда мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини ислоҳ қилиш доирасида иқтисодий ва молиявий статистика маълумотларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва бюджет жараёни очиқлигини оширишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда қонун лойиҳасига таклифлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган муҳокамаларда депутатлар томонидан бюджет маълумотларининг очиқлиги ва сифати, уларни хорижий инвесторларга ва бошқа манфаатдор субъектларга етказиш, шунингдек, парламент вакиллари ва фуқаролик жамиятининг Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш жараёнидаги иштироки етарли даражада эмаслиги такидланди. Шу боис қуйи палата аъзолари томонидан лойиҳани такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар илгари сурилди. Жумладан, депутатларнинг таъкидлашича, мамлакатимизнинг асосий молиявий ҳужжатида бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим. Шунингдек, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлари батафсил баён этилган, илғор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланиши мақсадга мувофиқдир.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилишидан олдин мажбурий жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши лозимлиги тўғрисидаги нормаларни қонун билан мустаҳкамланишини кераклиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, депутатлар томонидан мамлакатимиз асосий молиявий ҳужжатининг ижро этилиши механизмини янада такомиллаштиришга қаратилган талай амалий таклифлар билдирилди ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг ушбу билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли қарори қабул қилди.


Кўришлар сони: 1872

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими