Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фаол ташқи сиёсат: қонунчиликни такомиллаштириб боришни тақозо этади

Фаол ташқи сиёсат: қонунчиликни такомиллаштириб боришни  тақозо этади

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёатида мутлақо янгича ёндашув пайдо бўлиб, етакчи хорижий давлатлар, аввало, яқин қўшнилар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ ва амалий ишлар қилинмоқда. Кўплаб олий даражадаги ташриф ва учрашувлар, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларнинг ечимига қаратилган шартнома ва келишувларга эришилаётгани принципиал жиҳатдан янги мазмундаги ҳамкорлик учун мустаҳкам асос вазифасини ўтамоқда. Бу жиҳат ҳар доимгидан кўра, устуворлик касб этган. Зеро, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида очиқлик, ўзаро тенг ва манфаатли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятимиз самарадорлигини янада ошириш чораларини кўриш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Парламент қуйи палатасининг халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2019 йил 14 март куни Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда “Ташқи сиёсат ва дипломатия соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам иштирокчилар эътибори мамлакат ташқи сиёсатидаги устуворликларга қаратилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг масъул ходимлари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат юридик университети олимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистоннинг самарали ташқи сиёсатида парламентнинг алоҳида ўрни бор. Бинобарин, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурида алоҳида банд билан мамлакатимиз ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал қилишда парламент дипломатияси ролини кучайтириш масаласи белгиланган. Давлатлараро муносабатларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган парламентлараро алоқалар замонавий халқаро муносабатларнинг ривожланиш динамикаси, мазмун-моҳияти ва истиқболларига катта таъсир кўрсатмоқда. Бундай алоқалар парламент дипломатиясининг мавқеини юксалтиришга, томонларнинг ўзаро позицияларини яқинлаштиришга, давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинишига замин яратади.

Давра суҳбатида 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатимизнинг халқаро имижини мустаҳкамлашда парламент ролини ошириш, ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш миллий парламентимизнинг устувор вазифалари сифатида амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Дунёдаги энг нуфузли парламент ташкилотлари ҳисобланган Парламентлараро иттифоқда, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Парламент Ассамблеясида, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеясида миллий парламентимиз аъзолигининг тикланганлиги парламентлараро алоқаларни ривожлантиришда ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Кейинги йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан халқаро муносабатларга оид 14 та қонуннинг тайёрланиб, қабул қилинганлиги Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсат соҳасида юритаётган ислоҳотларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави (янги таҳрирда), “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг экстремизмга қарши кураш” тўғрисидаги Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси Париж келишувини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар шулар жумласидандир.

Тадбирда 2018 йилда Ҳиндистон, Беларусь, Польша, Озарбайжон, АҚШ, Болгария каби мамлакатлар билан бевосита парламент дўстлик гуруҳлари тузилганлиги ва Олий Мажлис қошида тузилган парламентлараро ҳамкорлик ва дўстлик гуруҳлари сони 27 тага етганлиги Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан парламентлараро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Ушбу ҳамкорлик гуруҳлари кўмагида парламент делегацияларининг ўзаро ташрифлари амалга оширилди, ҳамкорликда конференция, семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Ўзбекистонда юз бераётган демократик жараёнлар, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида хорижий мамлакатларнинг парламент аъзолари орқали халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиб келинмоқда.

Давра суҳбатида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан бирга ишлаб чиқилаётган “Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.


Кўришлар сони: 2030

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.08.2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ...

21.08.2019
Истиқлол юксалишдир

Айни кунларида мамлакатимизда энг улуғ айёмлардан бири — Мустақиллик байрамининг ўзига хос шукуҳи...

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

Тадбирлар тақвими