Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Босма нашрларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди

Босма нашрларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди

2019 йил 12 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Очиқлик ва демократияни таъминлашда босма нашрларнинг роли” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Депутатлар, марказий босма нашрларда фаолият юритаётган журналистлар, соҳа мутахассислари иштирокида ўтган тадбирда оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ишларни янада жонлантириш, миллий медиа маконини замонавий талаблар даражасида ривожлантириш учун қонунчиликнинг истиқболларини белгилаш масалалари муҳокама этилди. Асосий эътибор марказидаги масалалар қаторида миллий босма нашрларни қўллаб-қувватлаш, муассис ва таҳририятлар ўртасидаги муносабатларда муассис масъулиятини ошириш каби вазифалар ўрин олди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, хусусан, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишда сўнгги йилларда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, журналистларнинг профессионал фаолиятини муҳофазалаш борасида қонун ҳужжатлари ҳам такомиллаштириб борилаётгани алоҳида аҳамиятга эга.

Хусусан, 2018 йили депутатлар ташаббуси билан “Оммавий ахборот воситалари тўрисида”ги ҳамда “Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларига бугунги замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унда оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, уларни мансабдор шахслар ва давлат органларининг ноқонуний хатти-ҳаракати ва ҳаракатсизлигидан ҳимоя қилиш, давлат томонидан оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш, журналистларнинг профессионал фаолияти давомида эркин фаолияти кафолатларини мустаҳкамлаш масалалари қайта кўриб чиқилди.

ОАВ соҳасидаги ўзгаришлар ўз ўрнида мамлакатимизда очиқликни таъминлаш, давлат органлари фаолияти устидан фаол жамоатчилик назоратини ўрнатишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Бироқ мамлакатимиз медиа маконининг бозор механизмлари талаблари шароитида янги қиёфа касб этиб бориши бир қатор объектив масалалар ечимини ҳам кун тартибига қўймоқда. Айниқса, босма нашрларнинг бозор талаблари шароитида истеъмолчи хоҳишига мос равишда фаолият юритишидаги шароитларни енгиллаштириш, маҳсулот ишлаб чиқишга доир мавжуд тартибларни соддалаштириш, обуна ва почта хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалаларида ёндашув ҳамда тартибларни қайта кўриб чиқиш лозимлигини кўрсатмоқда.

Муҳокамалар давомида бу борада жорий йилда босма нашрларнинг адади, чоп этишга доир масалаларда бир қатор қийинчиликлар бўлгани, қоғоз, нашрни ўқувчига етказиб бериш, обуна ташкил этишдаги объектив ва субъектив омиллар сабаб айрим нашрлар оғир молиявий аҳволда қолгани билдириб ўтилди. Шунингдек, бир қатор тармоқ ва идоралар муассислигидаги нашрлар муассислари томонидан ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, мажбурий обуна кампаниясини бартараф этиш шиори остида жойларда ихтиёрий обуна ташкил этиш масалалари ҳам оқсаб қолгани, бу эса, ўз навбатида, кўп йиллик тарих ва ўринга эга бир қатор нуфузли босма нашрларнинг ҳам оғир иқтисодий аҳволга тушиб қолишига сабаб бўлганини таъкидланди.

Шу боис, сўзга чиққанлар томонидан бу борадаги ишларни тизимли ҳал этиш, босма нашрларнинг жамият тараққиёти йўлида очиқликни таъминлашдаги алоҳида ўрнини инобатга олиб, тизимли қўллаб-қувватлаш, муассис ва таҳририятлар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни қайта кўриб чиқиш, нашрлар олдида муассислар масъулиятини ошириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича бир қатор таклифлар билдириб ўтилди.

Илгари сурилган таклиф ва тавсиялар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан умумлаштирилган ҳолда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, зарур ҳолларда тегишли идора ва ташкилотларга ҳал этиш учун юбориш ҳамда мазкур жараён устидан парламент назоратининг олиб борилиши маълум қилинди.


Кўришлар сони: 293

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...

Тадбирлар тақвими