Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Таълимда сифат кўрсаткичи қандай қилиб 22 фоизга тушиб кетган?

Таълимда сифат кўрсаткичи қандай қилиб 22 фоизга тушиб кетган?

Бу саволга 2019 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда Халқ таълими вазирлигида “Ўқувчи ёшларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда халқ таълими тизими олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида ўтказилган анжуманда жавоб изланди.

Анжуманда қўмита аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, вазирлик таркибига кирувчи ташкилот, идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашгани масалани ҳар томонлама, чуқур таҳлил қилиш имконини берди.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар самараси билан бевосита боғлиқ экани алоҳида таъкидланди ҳамда таълим соҳасидаги ислоҳотларни давом эттириш, сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш каби ўта муҳим вазифалар белгиланди.

Қайд этиш жоизки, ушбу тизимда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнларида соҳадаги қатор муаммолар ҳал этиб борилмоқда. Ўқитувчиларнинг меҳнати қадрланиши, жамиятда ўқитувчининг ижтимоий мақомини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар, таълим сифатини тубдан янги босқичга кўтариш мақсадида халқаро стандартлар талабларига мос келадиган узлуксиз таълими тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан “Умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари (4 та рейтинг индикатори)” ва “Умумтаълим муассасаларининг рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда рейтинг балларини ҳисоблаш методикаси” ишлаб чиқилди.

Бироқ, таҳлилларга кўра, ўқувчилар билимининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таҳлил қилиш мақсадида республика бўйича танлов асосида ўрганилган 1035 та мактаб фаолияти мониторинги натижаларига асосан, ўқувчиларнинг ўртача ўзлаштириши 67 фоизни, сифат кўрсаткичи эса 22 фоизни ташкил этган.

Йиғилишда депутатлар томонидан бундай ҳолатлар таълим сифатига ўз таъсирини кўрсатмай қолмаслиги қайд этилди. Айниқса, таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA халқаро тадқиқотларида ўқувчиларнинг дарсда олган билимини амалда қўллай олиш кўникмаларининг баҳоланишинида умумтаълим мактабларини лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ўта муҳим масала экани алоҳида таъкидланди.

Таълим тизимида йиғилган бу каби муаммоларни ечиш, тайёрланаётган кадрларнинг сифатига эътиборни кучайтириш, умумтаълим муассасалари раҳбарларини танлаб, жой-жойига қўйиш, таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш, ўқув-тарбия жараёнини услубий таъминлаш, тизимга инновацион ишланмалар, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ўқув-тарбия жараёни устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида давлат ва жамоатчилик ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги қайд этиб ўтилди.

Анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларга чиқиб ўрганишлари давомида умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятида ечимини кечиктириб бўлмайдиган бир қатор муаммолар борлиги, вилоят, шаҳар, туман халқ таълими бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳа оид қабул қилинган Фармон ва қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани ҳолатлари аниқлангани маълум қилиниб, мутасаддилардан изоҳ сўралди.

Шунингдек, тадбирда соҳага оид ҳуқуқий базани замон талаблари асосида такомиллаштириш масаласи ҳам чуқур муҳокама этилди.

Анжуман якунида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2833

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими