Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистон – БМТ: Тинчлик йўлидаги самарали ҳамкорлик

Ўзбекистон – БМТ: Тинчлик йўлидаги самарали ҳамкорлик

Ўзбекистоннинг бугунги кундаги ташқи сиёсат борасидаги ташаббуслари ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланиб, ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Бу нафақат мамлакатимиз ёки Марказий Осиё минтақаси, балки глобал муаммоларни ҳал этиш имкониятини ҳам бермоқда. Бунда халқаро ташкилотлар хусусан, БМТнинг ўрни муҳим бўлмоқда.

2019 йил 1 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорликда 2 март Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганлигининг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Тинчлик йўлидаги самарали ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбатида ҳам иштирокчилар эътибори айни шу жиҳатларга қаратилди.

Тадбирда парламент қуйи палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг масъул ходимлари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия унверситетининг профессор-ўқитувчилари, талабалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбати доирасидаги муҳокамаларда мамлакатимизнинг БМТ билан ўзаро хамкорлигининг устувор йўналишлари, хозирги кунда дунёда кечаётган хавфсизликка таҳдидлар, оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалалари, экологик муаммолар, хусусан Орол денгизи фожиаси оқибатларини юмшатиш, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш   каби масалалар энг устувор ахамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Маълумки, Ўзбекистон БМТга 1992 йилнинг 2 мартида аъзо бўлиб кирди. Ушбу кундан эътиборан мамлакатимиз глобал ва минтақавий муаммоларнинг муҳокамасида ҳамда муҳим халқаро қарорларни қабул қилиш жараёнида бевосита қатнашиш имкониятига эга бўлди. 1993 йилда эса Тошкент шаҳрида БМТ ваколатхонаси очилди ва ташкилотнинг бир қатор дастурлари, жамғармалари ва агентликлари фаолияти кенг йўлга қўйилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган кундан бошлаб мамлакатимиз ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан фаол сиёсий мулоқотни йўлга қўйишга муваффақ бўлди. Ўтган давр мобайнида минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон БМТ билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётганлиги давра суҳбати иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан ўзаро ҳамкорлиги ушбу ташкилот доирасида чегараланиб қолмай, балки БМТ оиласига кирувчи қатор ихтисослашган ташкилотлар билан ҳам самарали ҳамкорлик тобора чуқурлашиб бораётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, БМТ Тараққиёт дастури, Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки каби ихтисослаштирилган муассасалар билан ўзаро муносабатларимиз ҳар томонлама ривожланиб бормоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон БМТнинг низомий, ёрдамчи ва конвенциявий ташкилотлари билан инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу йўналишда мамлакатимиз 70 дан ортиқ ҳужжатлар билан бирга олтита асосий битимга қўшилди. Ўзбекистон ушбу ҳужжатлар доирасида ўзининг халқаро мажбуриятларини изчил равишда бажариб, улардаги энг муҳим нормаларнинг миллий қонунчилигимизга имплементация қилинишига катта эътибор қаратиб келмоқда.

Шунингдек, давра суҳбатида БМТнинг 2015 йилда бўлиб ўтган олий даражадаги Саммитида эълон қилинган Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, хусусан 2030 йилга қадар инсониятни равнақ топтиришнинг 17та йўналишида белгиланган мақсадларни амалга оширишда мамлакатимизда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясининг аҳамияти атрофлича муҳокама қилинди.

Давра суҳбати давомида депутатлар томонидан таъкидлаб ўтилганидек. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги иштироки ва нутқи ва умуман ушбу тарихий ташриф мамлакатимиз билан ЮМТ ҳамкорлигининг янги босқичига туртки бўлди. Унда Давлатимиз раҳбари уч йўналишдаги – Ўзбекистон, Марказий Осиё ва БМТ даражасидаги фикрларни ўртага ташлади, умуминсоний манфаатлар кўзланган таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаол аъзоларидан бирига айланганлиги эътироф этилди. Ўтган 27 йил давомида мамлакатимиз ушбу халқаро ташкилот билан узвий ҳамкорлик қилиб, дунёда ва минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Мамлакатимизнинг БМТ доирасида глобал ва минтақавий масалалар борасида илгари сурган ташаббуслари жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб қувватланиб келаётганлиги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга хизмат қилмоқда.


Кўришлар сони: 2821

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими