Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмиталар инвестиция иқлимини яхшилаш масаласини назоратга олди

Қўмиталар инвестиция иқлимини яхшилаш масаласини назоратга олди

2019 йил 25 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарининг “Ўзбекистонда инвестиция иқлимини яхшилаш, иқтисодиётнинг устувор соҳа ва тармоқларига инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорларга ва чет эллик инвесторларга яратилаётган имкониятлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга қилган Мурожаатномасида инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери экани, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатимизнинг инвестиция салоҳиятини тўла намоён этиш чораларини кўриш лозимлиги, иқтисодиётимизга сармоя киритишга интиладиган инвесторлар учун ҳудудлар ва тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини пухта шакллантириш каби ўта муҳим вазифалар белгиланган эди.

Таъкидлаш жоизки, кейинги пайтларда юртимизда хорижий инвестицияларни фаол жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 2018 йилда 2,8 миллиард долларга етиб, 2017 йилдаги прогноз кўрсаткичларидан 7 фоизга кўпроқни ташкил этди. Хорижий капитал иштирокида 2162 та янги корхона очилди. Бу 2017 йилга нисбатан 2,7 баробар кўп демакдар (800 та қўшма ва хорижий корхона). Ҳозирги кунда хорижий сармоя иштирокида фаолият олиб бораётган корхоналарнинг умумий сони 7371 тага етди.

Хорижий компаниялар, жамғармалар ва банклар билан тузилган шартномалар доирасида, шу жумладан, юқори даражадаги ташрифлар натижаларига кўра, жами қиймати 11,5 миллиард доллардан ортиқ бўлган 90 та лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди. Ушбу янги лойиҳалар асосан тўқимачилик саноатида, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида, нефть ва газ саноати, геология, кимё ва энергетика соҳалари, мева ва сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, логистика, меҳмонхона мажмуалари, бизнес марказларини қуриш ҳамда шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилгани диққатга моликдир. Шу билан бирга, хорижий банкларнинг кредит линияларидан давлат кафолатисиз 4,5 миллиард доллардан ортиқ сармоя жалб қилинди. Бу эса, лойиҳаларни янада самарали амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки сингари халқаро молия институтлари ҳамда Франция тараққиёт агентлиги, Саудия тараққиёт фонди, Хитой Эксимбанки, Кореянинг Эксимбанки, Япониянинг JAICA ва JABIC каби хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасига 3,1 миллиард долларлик 18 та кредит ажратилди. Жаҳон банки тизимида Ўзбекистон Республикаси лойиҳа портфели ҳажми жиҳатидан Европа ва Марказий Осиёдаги биринчи бешта мамлакат қаторига киргани юртимизда шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотларга халқаро молия институтлари томонидан юксак ишонч билдирилаётганидан далолат беради.

Эшитув давомида депутатлар томонидан соҳадаги фаолиятни тартибга солувчи “Инвестициялар ва инвестициялар фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси ишлаб чиқилгани, унда инвестиция жараёнини сезиларли даражада осонлаштириш, инвестициявий хавфсизликнинг аниқ кафолатларини аниқлаш ва Ўзбекистоннинг сармоядорлар учун жозибадорлигини оширишга қаратилган нормалар сингдирилгани қайд этилди.

Шунингдек, тадбирда инвесторлар билан ишлаш самарадорлигини оширишда шаффофликни таъминлаш, давлат ва истиқболли инвесторлар ўртасида бевосита алоқани ўрнатиш, сармоядорларга интерактив хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш масалаларига иштирокчилари эътибори қаратилди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳада туб ўзгаришларни чуқурлаштиришга хизмат қилувчи «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, сармоядорларда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни ривожлантириш агентлиги, Технологик ривожланиш агентликлари фаолияти йўлга қўйилгани Ўзбекистоннинг инвестицион муҳитини янада яхшилашга ёрдам бермоқда.

Эшитувда иккала қўмита аъзолари томонидан соҳада қўлга киритилаётган ютуқлар билан бир қаторда, ҳали ишга солинмаган имкониятларнинг кўплиги, улардан лозим даражада фойдаланилмаётгани, хорижий инвесторларни сарсон қилувчи омилларнинг мавжудлиги қайд этилгани ҳолда, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан уларни қизиқтириш бўйича олиб борилаётган ишлар талаб даражасида ташкил этилмаётганига доир масала ўртага ташланди. Масалан, республиканинг баъзи ҳудудларида, хусусан, Қашқадарё (48,5%, ортда қолиш – 103,1 млн.доллар), Сурхондарё (54% - 113,4 млн. доллар), Жиззах (58,5% - 29,2 млн.доллар), Наманган (81% - 47 млн. доллар) вилоятларида ишлаб чиқариш корхоналари томонидан экспорт режасини бажарилмаганининг асл сабаблари атрофлича таҳлил қилинди. Бу ўринда янги ташкил этилган вазирликнинг айни масала юзасидан масъулиятини ошириш, экспорт ҳажмини кўпайтириш, географиясини кенгайтириш, экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашида парламент назоратини кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Эшитув якуни бўйича иккала қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 3635

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими