Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар қишлоқ хўжалигига киритилаётган сармоялар ҳолати билан қизиқди

Депутатлар қишлоқ хўжалигига киритилаётган сармоялар ҳолати билан қизиқди

2019 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ЎзЛиДеП фракцияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари С.Бекеновнинг “2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги соҳасига киритилган тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати тўғрисида”ги ахборотини эшитди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган муҳим вазифалар – қишлоқ хўжалиги соҳасининг бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, 2017-2018 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасига киритилган тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестиция лойиҳаларининг белгиланган муддатларда амалга оширилиши ва 2019 йилдаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бунда давлатнинг ролини қисқартириш, тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш, пахта ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, уларни чуқур қайта ишлашни ташкил қилиш бўйича амалга оширилаётган чоралар ўз самарасини бермоқда.

Эшитув чоғида депутатлар мамлакатимизда мавжуд хорижий ва маҳаллий инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, уларни чуқур қайта ишлаш, экспортга маҳсулот чиқараётган, инновацион, юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил қилган қишлоқ хўжалиги бизнес субъектлари ва тадбиркорларга берилаётган қўшимча имкониятлар, имтиёз ва преференцияларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масаласига вазирлик эътиборини қаратди. Айниқса, қўмита аъзолари хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатимизнинг инвестиция салоҳиятини жаҳон бизнес ҳамжамиятига тўла намоён этишга қаратилган, сармоя киритишга интиладиган инвесторлар учун ҳудудлар ва тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантиришда ягона, комплекс ёндашувларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этдилар.

Тадбир доирасидаги муҳокама ва савол-жавоблардан келиб чиқиб, депутатлар томонидан вазирлик фаолиятини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, кескин жонлантиришга, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини янада оширишга қаратилган қатор фикр-мулоҳаза ва амалий таклифлар билдирилди.

Эшитув якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан соҳага оид амалдаги қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда мазкур йўналишдаги ишлар юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 1382

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими