Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2010 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим ўрин тутадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа ва дастурларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг мустақил ва эркин ривожланишларини таъминлаш, уларни давлат ва жамият қурилишидаги долзарб масалаларни ҳал этишга жалб қилиш, инсонлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш учун хизмат қилишга қаратилган Жамоат фонди фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида, шунингдек, “Баркамол авлод йили” Давлат дастури ижроси доирасида оммавий ахборот воситалари мустақиллигини ва эркинлигини таъминлашга қаратилган республика грант танловлари ғолибларини аниқлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Ўтказилган республика танлови доирасида 90дан ортиқ лойиҳалар келиб тушган бўлиб, бу ўтган йилги танловга нисбатан 80%га кўпроқдир. Парламент комиссияси қарорига мувофиқ республиканинг барча ҳудудларидан ғолиблар аниқланиб, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг 360 млн. сўмдан кўпроқ 40дан ортиқ лойиҳалари молиялаштириш учун тасдиқланди. Улардан 19 нафари босма, 18таси электрон ва 3 нафари радио ОАВлари ҳисобланади.

Молиялаштиришга тасдиқланган лойиҳалар қуйидаги мақсадларга йўналтирилган:

биринчидан, мустақил босма ва электрон ОАВларини қўллаб-қувватлаш; кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда ОАВларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш; инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий, сиёсий онгини ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш;

иккинчидан, миллий анъаналарга мос равишда, шунингдек, аҳоли дунёқараши, жамиятни ривожлантиришнинг мингйиллик тажрибаси, жаҳон цивилизацияси эришган ютуқларига таянган ҳолда босма ва электрон ОАВлари материалларининг бадиий ва ғоявий савиясини ошириш;

учинчидан, журналистлар маҳорати ва фаоллигини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди томонидан Парламент комиссияси қарорига муфовиқ 2010 йилда “Баркамол авлод йили” Давлат дастури доирасида 5та республика грант танловлари эълон қилинди.

Ушбу танловлар ёшлар онгига соғлом турмуш тарзини сингдириш, кичик ва оилавий бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик, касаначилик, халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш, экология масалалари, аёллар ва имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Биргина 2010 йилда ўтказилган 5 республика грант танловларига республикамизнинг барча ҳудудларидаги ННТ, ОАВлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан 500дан ортиқ лойиҳалар келиб тушди. Республика миқёсида 120дан ортиқ ННТларга 1,1млрд. сўм миқдорида грантлар ажратилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан ННТ, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган таклифларни чуқур ўрганиш асосида ҳудудлардаги аниқ ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш ва фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга йўналтирилган истиқболли, ижтимоий аҳамиятига эга дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш лозимлиги бўйича тавсия ва таклифлар берилди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма йиғилишида сўзлаган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли нутқи ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзлаган “Мамлакатни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш – тараққиётимизнинг муҳим омилидир” маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Парламент комиссиясининг 2011 йилги ҳаракат дастурини тайёрлаш бўйича қарор қабул қилинди.

Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7777

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

Тадбирлар тақвими