Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Шахсий маълумотлар қонун билан ҳимоя қилинади

Шахсий маълумотлар қонун билан ҳимоя қилинади

2019 йил 15 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Шахсга доир маълумотларни қайта ишлашда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда депутатлар, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат персоналлаштириш маркази масъул ходимлари, шахсий маълумотлар соҳасидаги мутахассислар ва экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўзда тутилган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда, “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Таъкидланганидек, бугунги замонавий шароитда шахсий характерга эга маълумотлар ташкилий-ҳуқуқий ҳимоянинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг
3-моддасида инсоннинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, ҳаёт ва эркинлик ҳуқуқлари билан бир қаторда тенглаштирилади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида (27-модда) ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга экани алоҳида белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига асосан (13-модда), жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуқли маълумотлар тўғрисидаги ахборот махфий ахборот тоифасига киради.

Мазкур нормалардан кўриниб турибдики, давлат сирига оид маълумотлар билан бир қаторда, инсоннинг шахсий ҳаётига доир маълумотлар ҳам муҳим бўлиб, бундай маълумотларга нисбатан муносабат, уларни ҳимоя қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тарқатиш бўйича алоҳида талаблар ишлаб чиқилиши лозим.

Шахсга доир маълумотлар қайсидир шахс билан аниқ алоқадор. Таржимои ҳоли, миллати, яшаш жойи, касаллик тарихи, касбий кўникма ва билими, оилавий ҳаёти, одатлари, қизиқишлари, сиёсий ва диний қарашлари ва бошқалар ҳар бир инсоннинг ноёб ва бошқа шахслар назари билан қараганда ўзига хос маълумотлар ҳисобланади.

Бироқ айни вақтдаги миллий қонунчилигимиз билан бундай шахсга доир, шу жумладан, биометрик маълумотлар алоҳида тартибга солинмаган.

Сўзга чиққанлар ўз маърузаларида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши, шахсий маълумотлар базаларининг жорий этилиши ва бундай базаларсиз ҳам маълумотларни қийинчиликсиз тарқатиш имонияти яратилган бир шароитда шахсга доир маълумотлар соҳасида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Тадбир давомида иштирокчилар Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилиб, парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан такомилига етказилаётган “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг асосий қоидалари билан танишиш имконига эга бўлди. Танишув давомида иштирокчиларга шахсий маълумотлар соҳасидаги ҳориж мамлакатлари тарибаси ҳам қиёсий таҳлил асосида тақдим этилди.

Қатнашчилар томонидан қонун лойиҳасининг асосий қоидалари ва принциплари халқаро ҳужжатлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган, шахсий маълумотларни қайта ишлаш жараёнида барча субъект ва қатнашчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи муҳим ҳужжат экани таъкидлаб ўтилди.

Тадбир мамлакатимизда шахсий маълумотлар соҳасидаги мавжуд қонунчилик аҳволини муҳокама қилиш ва тайёрланган қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда муҳим асос вазифасини ўташи қайд этилди.


Кўришлар сони: 2434

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими