Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни оширишнинг долзарб  масалалари муҳокама қилинди

2019 йил 14 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни ошириш, таълим муассасаларини илмий ва инновацион ривожлантиришда ёшлар иштирокини кенгайтиришнинг долзарб масалалари” муҳокамасига баҳишланган давра суҳбати кенгайтирилган видеоселектор тартибида ўтказилди.

Унда қўмита аъзолари, парламент қуйи палатаси депутатлари, олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳамда олий аттестация комиссиясининг масъул мутахассислари, шунингдек, республикадаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Йиғилишда қайт этилганидек, сўнги йилларда мамлакатимизда олий таълим муассасаларидаги илмий салоҳиятни даражаси ва сифатини ошириш, профессор-ўқитувчиларни моддий қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини рағбатлантириш, олий таълим муассасасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш каби қатор йўналишларда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, жуда катта маблағлар йўналтирилди.

Бугунги кунда, республикамизда 23 та университет, 33 та институт, 2 та академия, 1 та консерватория, 1 та Олий мактаб, 20 та олий таълим муассасаларининг филаллари, жами 91 та олий таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 11 та хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий ўқув юртлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларда жами 337 мингдан ортиқ талаба ва магистрлар таълим олмоқдалар.

Бироқ, олий таълим муассасларида юқори малакали мутахассисларга бўлган кучли эҳтиёж, илмий салоҳиятни ошириш энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда республикадаги олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларидаги 27288 нафар профессор -ўқитувчилардан фан доктори илмий даражасига эга олимларнинг умумий сони 2643 тани, фан номзоди илмий даражасига эга олимларнинг умумий сони эса 8280 тани ташкил этади. Жами илмий даражалиларга нисбатан 40 ёшгача бўлган фан докторлари 129 та ёки атиги 4,9% ҳамда фан номзодлари эса 1168 тани ёки 14,1%ни ташкил этмоқда.

Илмий салоҳит энг юқори бўлган ҳуддуд Тошкент шаҳрида 40,1%ни ташкил этгани ҳолда, Навоийда 21,9%, Сурхондарёда 22,4%, Сирдарёда 23,3%ни ташкил этади.

2015-2017 йилларда олий таълимдан кейинги таълим тизимига 737 нафар қабул қилинган бўлиб, шундан, ўз вақтида диссертация ҳимоя қилганлар 16,8%(124та), кеч қолиб ҳимоя қилганлар 32,2%(375та)ни ташкил этиб, қолган 50,9%и ҳимоя қилмаган.

Шунингдек, Олий таълим муассасаларида инновацион жамғармаларни ташкил этиш, маблағларни ўз вақтида самарали ўзлаштириш, илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш йўналишларида ҳам бир қатор муаммолар мавжуд эканлигини кўриш мумкин.

Тадбирда сўзга чиққан депутатлар ва соҳа вакиллари олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш; янги авлод адабиётлари билан таъминлаш; жаҳондаги етакчи ва нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда (Жанубий Корея, Россия, Австрия, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Бельгия, Германия, Франция, Сингапур, Малазия ва ҳ.к.) олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш зарурлигини алоҳида қайд этдилар.

Шунингдек, йиғилиш давомида, янги олий таълим мутахассисликларини очиш, профессор-ўқитувчилар малакасини хорижий давлатларда амалга ошириш тизимини такомиллаштириш; илмий салоҳиятни кўтариш, соҳага оид ҳуқуқий базани замон талаблари асосида такомиллаштириш масалалари ҳам чуқур муҳокама этилди.


Кўришлар сони: 1802

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими