Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонунга ҳурмат — ҳуқуқий маданиятдан дарак

Қонунга ҳурмат — ҳуқуқий маданиятдан дарак

Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони юзасидан ёшлар билан туркум учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Навбатдаги ана шундай учрашув парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш – демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гарови” мавзусига бағишланди.

Таъкидланганидек, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шу боис, мамлакатимизда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда депутатлар томонидан давлатимиз раҳбарининг Фармони мазмун-моҳияти кенг очиб берилди. Дарҳақиқат, мазкур ҳужжат билан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” тасдиқлангани бу борадаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришиши, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга фуқароларни тарбиялашнинг кенг қамровли тизимини яратиш ушбу концепциянинг асосий мақсадидир.

Шунингдек, болалар ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга қаратилган Конституцияни ва инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича кўргазмали қўлланмалар тайёрлаб, чоп этилиши белгиланган. Бу амалий чоралар, албатта, ёшларимизда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади.

Тадбирда иштирокчи ёшларга Олий Мажлис қуйи палатасининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти тўғрисида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Ёшларнинг саволларига депутатлар батафсил жавоб қайтарди.


Кўришлар сони: 214

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.02.2019
ОИВ-инфекцияси профилактикаси борасидаги вазият қандай?

Ҳозирги кунда мамлакатда 140 дан зиёд «ишонч хоналари» мавжуд бўлиб, улар аҳолининг ОИВга нисбатан...

20.02.2019
Тиббий кадрлар таъминоти 88,8 фоизни ташкил қилиши нимани англатади?

Ўрганиш чоғида ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир туманда аҳоли хонадонларида бўлиб, сурункали касалликларга...

20.02.2019
Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

– Ҳар қандай давлатнинг энг муҳим бойлиги мамлакат аҳолисининг саломатлиги, миллат генофондининг м...

Тадбирлар тақвими