Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Мамлакат иқтисодиётидаги янгиланишлар депутатлар эътиборида бўлади

Мамлакат иқтисодиётидаги янгиланишлар депутатлар эътиборида бўлади

Жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси раҳбарларининг “яшириниқтисодиётга барҳам бериш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, бюджет ва истеъмол маҳсулотларининг нархлари барқарорлигини таъминлашда солиқ органлари олдида турган долзарб вазифалар ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотлари эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2019 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги солиқ концепциясида иқтисодиётга солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллаш ва шу орқали иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш, “яширин” иқтисодиётга барҳам бериш, бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида самарали солиқ маъмуриятчилиги юритилишини ва бюджет барқарорлигини таъминлаш, хусусан қўшилган қиймат солиғининг айрим истеъмол товарлари нархларининг ўсишига таъсирини олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши шарт ва зарурлигига урғу берилган эди.

Тадбирда таъкидланганидек, жорий йилдан бошлаб солиқ сиёсатида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, жумладан кичик ва йирик бизнес ўртасида солиқ юкидаги фарқнинг бартараф этилиши, дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкасининг пасайтирилиши а, кичик бизнес вакилларига қўшилган қиймат солиғини тўлашнинг соддалаштирилган тизимининг жорий этилиши ҳамда меҳнатга солиқ юкини кескин қисқартирилиши мамлакатда бизнес ва инвестициявий муҳитнинг тубдан яхшиланишига имконият яратиб, хорижий ва ички инвестицияларнинг фаоллашувига жиддий туртки бўлаётганлигини алоҳида эътироф этдилар.

Депутатлар вазирлик ва идора раҳбарларининг бу борадаги ахборотларини эшитиш баробарида, жорий йилнинг биринчи ойи якунидаёқ солиқ ва бюджет сиёсатида иқтисодиётга ва аҳолига солиқ юкини камайтириш, солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш ҳамда солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш борасида жиддий ўзгариш ва янгиланишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб, айни вақтда жойларда айрим солиқ турларини жорий этилиши механизмларида тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли тушуниши қийин бўлаётган масалалар борлигига эътибор қаратдилар.
Шулардан келиб чиққан ҳолда депутатлар парламент назорати доирасида, таклиф этилганларга мана шу ўтган бир ой мобайнида “хуфёна” тадбиркорликни қисқартириш, ишловчилар сонини яширишга барҳам бериш ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш, шунингдек бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратиш борасида иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида бирдек масъулият билан ёндошилаябдими, уларнинг фаолияти мамлакатга киритиладиган инвестицияларни кўпайтиришга қаратилганми, солиқ тизимидаги янгиланишларнинг натижадорлиги қандай прогноз қилинаётгани, бошқача қилиб айтганда – улардан халққа қандай наф тегади, қолаверса бундай ижобий ўзгаришлар одамларнинг айнан қайси ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга каратилган, деган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар қаторида депутатлар бюджет барқарорлигини таъминлаш, унинг белгиланган тақчиллигини камайтириш борасида янги йилнинг илк кунларидан бошлаб мутасадди вазирлик, идоралар томонидан қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет даромадларини кўпайтириш, шу орқали кутилаётган дефицитни ҳамда ташқи бозордаги ўзгаришларнинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини камайтириш бўйича кўрилаётган аниқ чоралар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “йўл харитаси” ижроси ҳолатига ҳам алоҳида эътибор каратилди.

Йиғилиш сўнгида янги солиқ концепциясини амалга огширилиши, “яширин” иқтисодиётга барҳам берилиши, солиқ маъмуриятчилиги самарали юритилишини ва бюджет барқарорлигини таъминланишини, шунингдек истеъмол товарлари нархларининг ўсишини олдини олишга қаратилган барча чора-тадбирларнинг бажарилишини тизимли ўрганиш ҳамда вазирлик ва идораларнинг уларнинг бориши ва натижалари ҳақидаги ахборотларини ҳар чоракда мунтазам эшитувини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Эшитув якунида муҳокама этилган масала юзасидан келгусида вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар келишиб олинди ва Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2636

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими