Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар ижроси — муҳокама марказида

Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар ижроси — муҳокама марказида

2019 йил 22 январь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида келтирилган, парламент олдида турган энг муҳим вазифалар — Олий Мажлис ҳузурида Давлат бюджети бошқармасини ташкил этиш, парламентнинг муҳим қарорлар қабул қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Мурожаатномада парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан бири бўлган Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини кўриб чиқишга алоҳида аҳамият бериш зарурлиги ҳамда бу ишни юқори профессионал даражада йўлга қўйиш учун Олий Мажлис қошида Давлат бюджети бошқармасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ экани таъкидлаб ўтилган эди.

Дарҳақиқат, юртимизда бюджетга тааллуқли ҳужжатлар қабул қилиниши масаласига жиддий эътибор қаратилади. Бундай ҳужжатни ўз вақтида қабул қилиш ва бажариш, ҳисоб-китобларнинг аниқлиги, маълумотларнинг очиқ очиқлигини таъминлаш, бу борада самарали парламент назоратини ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади.

Олий Мажлис қошида Давлат бюджети бошқармасининг ташкил қилиниши бюджет ижросини парламент томонидан йил мобайнида назорат қилиш имконини беради ҳамда Ҳукуматнинг парламент олдидаги ҳисоботи жараёнида депутатларнинг давлат бюджети ҳақидаги маълумотлар билан янада чуқурроқ хабардор бўлишига кўмаклашади.

Йиғилишда депутатлар Мурожаатномадан сўнг ўтган қисқа давр мобайнида палата томонидан Давлат бюджети бошқармасини ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилганини таъкидлаб ўтдилар. Хусусан, Давлат бюджети бошқармасининг Низоми, унинг ташкилий тузилмаси ҳамда парламент палаталарининг қўшма қарори лойиҳалари тайёрланиб, сиёсий партиялар фракциялари, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, қўмиталар ва комиссияларда қизғин муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, депутатлар томонидан Олий Мажлис қошида Давлат бюджети бошқармаси ташкил этилиши Давлат бюджети муҳокамаларини ўтказиш сифатини ошириш, парламент ва Ҳукумат ўртасидаги бюджет ахбороти алмашинувини яхшилаш, уларнинг шаффофлигини таъминлашга ёрдам бериши таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан замонавий, оқилона бошқарув тизимини жорий этиш олдимизга қўйган вазифаларни бажаришнинг асосий шарти экани, биринчидан, парламентнинг муҳим қарорлар қабул қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш лозимлиги таъкидланганига алоҳида эътибор қаратилди..

Давра суҳбатида Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида кўзда тутилган бир қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, Олий Мажлис палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолиятини кучайтириш ҳамда самарадорлигини ошириш, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис, вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий этиш, Олий Мажлиснинг Давлат бюджети ва  давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари устидан парламент назоратини амалга оширишдаги ахборот-таҳлилий фаолиятини такомиллаштириш, коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашишнинг самарали механизмларини яратиш, қонунчилик базасини тизимлаштириш, тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилиш амалиётини жорий этиш каби вазифалар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, қонун ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ҳокимият вакиллик органларининг очиқлигини таъминлашга қаратилган “Электрон парламент” тизими лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқлари таъминланишини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Тадбирда депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар умумлаштирилиб, муҳокама этилди. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Кўришлар сони: 4936

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими