Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланилиши юзасидан мониторинг ўтказди

Қўмита табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланилиши юзасидан мониторинг ўтказди

2019 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан 2018 йил 6 июль куни ўтказилган “Ўзбекнефтгаз” АЖ раисининг “Табиий ва суюлтирилган газдан оқилона ва самарали фойдаланишнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида”ги ахбороти юзасидан қабул қилинган қўмита қарорининг ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди.

Унда қўмита қарорида кўрсатилган тавсиялар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идоралар вакилларининг ахбороти эшитилди.

Мавжуд амалиётдаги муаммоларнинг ечимлари юзасидан масалалар муҳокама қилинди ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, соҳадаги муносабатларни тартибга солиш ва янги сифат даражасига олиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Газ таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини парламент қуйи палатасига киритиш жараёнини жадаллаштириш масаласи ҳам қўйилди.

Табиий газдан самарали ва оқилона фойдаланиш, уни тузатишда технологик йўқотишларни камайтириш, газдан фойдаланишда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.


Кўришлар сони: 1993

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.01.2021
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади

Депутатларнинг дастлабки манзили вилоятнинг Ғузор туманидаги 6482 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган ...

20.01.2021
Йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш (европротокол) тартиби белгиланмоқда

Юртимиз ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, 2018 ...

19.01.2021
Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди

Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини...

Тадбирлар тақвими