Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Дастур ва лойиҳаларни ижро этишда сифат ва миқдор кўрсаткичлари қониқарлими?

Дастур ва лойиҳаларни ижро этишда сифат ва миқдор кўрсаткичлари қониқарлими?

2019 йил 16 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг молия, халқ таълими, соғлиқни сақлаш вазирликлари ва инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раҳбарларининг бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган дастур ва лойиҳаларни ижро этишда сифат ва миқдор кўрсаткичларини ишлаб чиқишнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлари эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш зарурлигига ва мамлакатни 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш концепциясини халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилиб, ишлаб чиқиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. Зеро, бюджет ҳисобидан ажратиладиган маблағлар асосида амалга ошириладиган ҳар қандай дастур ёки лойиҳанинг таг-замирида, авваламбор, унинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари, пировард натижага йўналтирилган индикаторлари бўлиши кераклиги алоҳида таъкидланганди.

Депутатлар вазирликлар ва муассасалар раҳбарларининг бу борадаги ахборотларини тинглаш баробарида, жорий йилнинг биринчи ойи якунидаёқ ҳар бир муассаса бундай таклифларни ишлаб чиқишга қай даражада тайёр эканига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига қисқа муддатда мамлакатни 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш концепцияси юзасидан қандай аниқ таклифлар борлигига эътибор қаратдилар.

— Жорий йилга «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб ном берилиши, айниқса биз депутатларга катта вазифалар ва масъулият юклайди, — дейди қўмита раиси Адҳам Шадманов. — Зеро, Президентимиз Ҳукумат олдига ҳам марказни, ҳам ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантиришга доир том маънодаги концепцияни ишлаб чиқишни топширди. Шундан келиб чиққан ҳолда, депутатлар парламент назорати доирасида, таклиф этилганларга барча вазирликлар ва муассасалар ҳам бундай топшириққа – мазкур концепцияга таклифлар тайёрлашда бирдек масъулият билан ёндашяптими, ишлаб чиқилаётган таклифлар мамлакатга киритиладиган инвестицияларни кўпайтиришга қаратилганми ёки уларга сарфланадиган давлат бюджети маблағларининг натижадорлиги қандай прогноз қилинаётгани, бошқача қилиб айтганда, улардан халқимизга қандай наф тегади, янги лойиҳа ва дастурлар одамларимизнинг айнан қайси ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга каратилган, деган саволлар билан мурожаат қилгани бежиз эмас. 

Дарҳақиқат, эшитув давомида сўзга чиққан вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан парламент вакилларига, авваламбор, жаҳон тажрибасини пухта ўрганиб, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан иқтисодиётни жадал ривожлантиришга,  очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратишга, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий секторни тез суръатларда тараққий эттириш орқали янги иш ўринларини кўпайтиришга каратилган таклифлар тайёрланаётгани тўғрисида ахборот берилди.

Жорий йилда барча манбалар ҳисобидан қарийб 138 триллион сўмлик
(16 фоиз кўп) инвестицияни ўзлаштириш, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори ўтган йилга нисбатан қарийб 1,5 баробар оширилиб, 4,2 миллиард долларга етказилиб, 142 та замонавий корхона ишга туширилиши кутилмоқда.
Ундан ташқари, дунёдаги нуфузли “Fitch Ratings” ва “Standart & Poo’rs” рейтинг агентликлари биринчи марта мамлакатимизнинг, кўпгина ривожланаётган давлатларга нисбатан юқори бўлган “Барқарор” халқаро суверен кредит рейтингини белгилаб, яқин 12-18 ой давомида ушбу кўрсаткичнинг пасайиш эҳтимоли камлигини билдирди. 

Йигилишда, шунингдек, жорий йил учун белгиланган Давлат бюджети дефицитини камайтириш бўйича йилнинг илк кунларидан бошлаб қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет даромадларини кўпайтириш, шу орқали кутилаётган дефицитни ҳамда ташқи бозордаги ўзгаришларнинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини камайтириш бўйича кўрилаётган аниқ чоралар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “йўл харитаси” ижроси ҳолатига эътибор каратилди.

Йиғилиш якунида бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳаларнинг бажарилишини тизимли ўрганиш ҳамда вазирлик ва идораларнинг уларнинг бориши ва натижалари ҳақидаги ахборотларини ҳар чоракда мунтазам эшитувини йўлга қўйишга келишиб олинди. Эшитув якунида муҳокама этилган масала юзасидан келгусида вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар келишиб олинди ҳамда қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 3461

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими