Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

28 та қонун қабул қилинишида масъул бўлди

28 та қонун қабул қилинишида масъул бўлди

2019 йил 14 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлари ҳамда 2019 йилдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, қўмита ҳузурида тузилган экспертлар гуруҳи аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, қўмита 2018 йилда қонун ижодкорлиги самарадорлигини ошириш, тайёрланаётган қонун лойиҳалари сифатини яхшилаш, уларни тайёрлашда мутахассислар, олимлар, амалиётчилар ва кенг жамоатчиликни жалб этиш ва муҳокама қилиш, парламент назоратининг муҳим шакллари – парламент сўрови, депутатлик сўрови, парламент эшитувларини ўтказиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва Давлат дастурининг ижросини назорат қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратди.   

Қўмита қонун ижодкорлиги фаолияти йўналишида 38 та қонун лойиҳаси учун масъул бўлди, шундан 28 та қонун қабул қилинди, 3 та лойиҳа қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтарилди ва 1 таси субъект томонидан чақириб олинди. Шунингдек, 1 та қонун лойиҳаси биринчи ўқиш, 3 та қонун лойиҳаси иккинчи ўқиш, 2 та қонун лойиҳаси учинчи ўқиш муҳокамасига тайёрланди.

Назорат-таҳлил фаолияти доирасида қўмита томонидан 3 та тадбир ўтказилди, шундан 2 таси қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганишга, 1 таси қўмита қарорининг ижросини мониторинг қилишга тааллуқлидир.

Жойлардаги муаммоларни таҳлил қилиш ва ҳал этиш чораларини кўриш, хусусан, судларни бинолар билан таъминлаш мақсадида қўмитанинг ташаббуси билан Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларига 4 та парламент сўрови юборилди.

Ўтган даврда қўмита томонидан 173 та йиғилиш ўтказилди, шундан қонун лойиҳалари муҳокамаси бўйича ишчи гуруҳлар йиғилиши – 158 тани, экспертлар гуруҳи йиғилиши – 15 тани ташкил этди. Ташкилий-амалий тадбирлар доирасида 20 та давра суҳбати, 6 та семинар ҳамда 3 та конференция ташкил этилди. Шунингдек, қўмита аъзолари томонидан жойлардан 45 та тадбир ўтказилди. Уларда тадбирлар қўмитада ишлаб чиқилаётган қонунларнинг пухта бўлишини таъминлаб, уларнинг ижроси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кенг жамоатчиликни жалб қилишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Халқаро йўналишдаги фаолият ҳам қўмита аъзоларининг хорижий парламентлар тажрибасини таҳлил қилиш ва амалиётга жорий этишига катта ёрдам берди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида тузилган дўстлик гуруҳларига қўмитанинг бир қанча аъзоси киритилган бўлиб, улар ана шу парламентлараро гуруҳларининг аъзоси сифатида 2018 йилнинг ўтган даврида кўплаб хориж сафарларида бўлиб, чет эл парламентлари тажрибаси билан яқиндан танишиб қайтди.

2018 йилда қўмита аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида  жами бўлиб 1864 маротаба чиқиш қилинди. Жумладан, телевидение орқали чиқишлар ва интервьюлар 527 тани, радио орқали – 310 тани ташкил этди, босма нашрларда 267 та ва интернет тармоғида 760 та мақола эълон қилинди.

Ҳисобот даврида қўмитага 1447 та мурожаат (ариза, таклиф ва шикоятлар) келиб тушган. Қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилган ушбу мурожаатларнинг 468 таси судлар, 303 таси прокуратура, 187 таси адлия ва 126 таси ички ишлар идоралари ҳамда 363 таси бошқа соҳаларга оид бўлиб, уларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш учун тегишли давлат органлари, ташкилот, муассаса, корхона ва мансабдор шахсларга юборилди.

Матбуот анжуманида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан 2018 йилда амалга оширилган муҳим ишлар ҳақида аниқ мисоллар ёрдамида сўз юритилди. Қўмитанинг 2019 йилга мўлжалланган режалари таҳлил қилинди.


Кўришлар сони: 3173

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими