Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Озиқ-овқат хавфсизлиги қандай таъминланади?

Озиқ-овқат хавфсизлиги қандай таъминланади?

2019 йилнинг 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан соҳа мутахассислари ва экспертларни жалб этган ҳолда ташкил қилинган кенгайтирилган йиғилишда шу саволга жавоб изланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган муҳим вазифалар – қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, уруғчиликда асл навларни яратиш мақсадида, тажриба-селекция ишларини тубдан жонлантириш, бунинг учун уруғчилик ва селекция билан шуғулланадиган институтларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик асосида уруғчилик кластерларини ташкил қилиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг қўллаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бунда давлатнинг ролини қисқартириш, тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш, пахта ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини жорий қилиш, уларни чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, шунингдек, аграр секторда меҳнат унумдорлигини ва унга ҳақ тўлашни ошириш мақсадида кўрилаётган чоралар ўз самарасини бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, республика ҳудудларида 16 та пахта-тўқимачилик кластери ташкил қилиниб, уларга фермер хўжаликларининг қарийб 159 минг гектардан ортиқ экин майдони бириктирилди. 2019 йилда республика бўйича кластер усулида пахта етиштиришни камида 52 фоизга етказиш учун 48 та пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Йиғилишда соҳа мутахассислари ва экспертлар томонидан давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда, ғалла ва мева-сабзавот кластерлари фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш, уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, жумладан, кредит тизимини соддалаштириш, харажатларни субсидиялаш, ер ажратиш билан боғлиқ тартибларни қайта кўриб чиқиш юзасидан фикрлар билдириди.

Уруғчиликда асл навларни яратиш мақсадида тажриба-селекция ишларини тубдан ривожлантириш, уруғчилик ва селекция билан шуғулланадиган институтларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик асосида уруғчилик кластерларини ташкил қилиш юзасидан Фанлар академияси олим-мутахассисларининг фикр ва таклифлари эшитилди.

Йиғилишда долзарб вазифалардан бири саналган қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалиги мақсадларида кўп тармоқли фермер хўжаликларига ер бериш тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича масалалар муҳокама этилди.

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлардан мақсад – иқтисодий фойда кўриш билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдан иборат эканига алоҳида эътибор қаратилганини ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларининг Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган санитар-эпидемиологик чоралар тўғрисидаги ахборотлари ҳам эшитилди.

Муҳокамалар жараёнида қўмита аъзолари томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан вазифаларни амалга ошириш учун аграр ва сув хўжалиги соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштириш, тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунига кўра, муҳокама этилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2982

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими