Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита йиғилишида давлат бюджети лойиҳаси кўриб чиқилди

Қўмита йиғилишида давлат бюджети лойиҳаси кўриб чиқилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси 2011 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлар ҳамда Давлат бюджети лойиҳаси кўриб чиқилди.

Йиғилишда 2011 йил учун солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва Давлат бюджетининг лойиҳаси мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишга, макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга, барқарор юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришишга, иқтисодиёт ва жамият ижтимоий ҳаётини мувозанатли ривожлантиришга, аҳолининг фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий сиёсат доирасида ишлаб чиқилганлиги эътироф этилди.

2011 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида улар учун ягона солиқ тўловининг базавий ставкасини 7 фоиздан 6 фоизгача камайтириш назарда тутилган. Ягона солиқ тўлови ставкасининиг камайтирилиши микрофирма ва кичик корхоналарнинг 50,0 млрд.сўмдан ортиқ маблағларини тежаб, ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва янги технологияларни жоий этишга йўналтириш имконини беради.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини камайтириш натижасида солиқ юки ўртача 11,7 фоиздан 11,1 фоизгача камаяди. Бу эса ўз навбатида ишлаётган аҳолининг реал даромадларини ошириш имконини кенгайтиради.

Йиғилиш иштирокчилари 2011 йил бюджетида иш ҳақи, стипендиялар, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар миқдорларини инфляция суръатларидан юқорироқ миқдорларда ошириш орқали аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, молиялаштиришнинг бюджетдан ташқари манбаларини кенгайтириш, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг манзиллилигини кучайтиришга қаратилганини таъкидлаб ўтдилар.

Қизғин кечган баҳс-мунозараларда депутатлар ҳозирги вақтда бюджет жараёни турли йилларда қабул қилинган, алоҳида муҳим вазифаларнинг ечимини ўзида акс эттирган кўп сонли қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши, бунда бюджет жараёни бўйича қонун ҳужжатларининг сони кўплиги ва тарқоқлиги бюджет қонунчилигининг айрим қоидалари такрорланишига ва нотўғри талқин қилинишига олиб келаётганлиги тўғрисида тўхталиб, бюджет сиёсатини янада такомиллаштириш, бюджет тизимининг мукаммалигини ошириш бўйича амалий таклифларни билдирдилар.

Йиғилишда Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг маъсул ходимлари, экспертлар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилиш якунида, муҳокама этилган масалалар юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда қарор қабул қилинди.

Кўришлар сони: 4641

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

Тадбирлар тақвими