Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Иқтисодиёт тармоқларида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш — парламент назоратида

Иқтисодиёт тармоқларида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш — парламент назоратида

2019 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакат иқтисодиёт тармоқларида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, вазирлик ва идора раҳбарлари, “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Автосаноат” АЖ йирик корхоналар раҳбарлари, экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Йиғилишнинг асосий мақсади Президентимиз Мурожаатномасида мамлакат иқтисодиёт тармоқларида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда вазирлик, идора ва йирик корхоналар ҳамда парламент фаолиятини ўзаро мувофиқлаштиришнинг илғор механизмларини шакллантиришдан иборат.

Шу боис тадбирда Мурожаатномада акс эттирилган иқтисодиёт тармоқлари ривожланиш истиқболларини башорат қилишда қўлланилиб келинган статистик ҳисоботларнинг аниқлик даражаси пастлиги, йирик маржаларга таянган монетар сиёсат, иқтисодиёт тараққиётининг асосан қисқа муддатли прогнозларга таянгани, саноат товарлари ишлаб чиқаришда ички эҳтиёжни таъминлаш устуворлиги ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг экспортга йўналтирилган иқтисодиёт талабларига уйғунлашмагани каби номутаносибликларни бартараф этиш масалалари депутатлар ва соҳа мутахассислари ҳамда олимлар иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. Иқтисодиёт тармоқларини ривожланиш даражасини аниқлаштириш бўйича янги индикаторларни қўллаш ҳисобига, тармоқлар ривожланишини узоқ муддатли истиқболини аниқ белгилаш имкониятлари ортиши билан эришиладиган натижалар таҳлили ёритиб берилди.

Шунингдек, Иқтисодиёт вазирлигининг тармоқлар ривожланишини прогноз қилишда экспортга йўналтирилган саноат ишлаб чиқаришида халқаро бозор омиллари асосий мезонлардан бири бўлиб қолиши, рақобат бозорида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини бошқариш, инновацион ечимлар билан бир қаторда, жалб этилаётган инвестицияларни ошириш масалаларида вазирликнинг олдида турган асосий вазифалар ҳақида ахборот берилди.

Тадбирда қатнашган йирик етакчи корхоналар вакиллари Президент Мурожаатномасида белгиланган талаблар доирасида ишларни ташкил этиш, юқори қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқиш масалаларидаги янгича ёндашув, кадрлар тайёрлашдаги муаммоларни бартараф этиш, мавжуд технологик салоҳиятни жадал янгилашда молия институтларининг кам фоизли, узоқ муддатли кредитлар, давлат ва хусусий шерикчилик тамойилларини кенгайтириш каби бир қатор масалалар ҳамда уларнинг ечимларига қаратилган таклифларини беришди.

Билдирилган таклифларни таҳлил қилиш борасида иқтисодиёт тармоғини ривожлантиришда мавжуд қонунларни хатловдан ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишларни ўзаро мувофиқлаштириш зарурияти янада долзарб бўлиб тургани қайд этилди.

Тадбирда қўмита аъзолари 2019 йил режаси ва фаолияти давомида саноат, ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриш, уларнинг эришган натижалари билан бирга, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларнинг ечими юзасидан қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш амалиётини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли таклиф ва тавсиялар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 3391

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.01.2021
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади

Депутатларнинг дастлабки манзили вилоятнинг Ғузор туманидаги 6482 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган ...

20.01.2021
Йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш (европротокол) тартиби белгиланмоқда

Юртимиз ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, 2018 ...

19.01.2021
Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди

Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини...

Тадбирлар тақвими