Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фаолият сарҳисоб қилинди

Фаолият сарҳисоб қилинди

2019 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Йил сарҳисоби: 2018 йилдаги фаолият якунлари ва истиқболдаги режалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, қўмита ҳузурида тузилган эксперт гуруҳи аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган ўта муҳим вазифалар ҳар бир қўмита фаолиятидаги устувор йўналишларни аниқлаб олишга хизмат қилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, қўмита ҳисобот даврида қонун ижодкорлиги самарадорлигини ошириш, тайёрланаётган қонун лойиҳалари сифатини яхшилаш, уларни маромига етказишда мутахассислар, олимлар, амалиётчилар ва кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиш, шунингдек парламент назоратининг турли шаклларини амалга ошириш ишларига алоҳида эътибор қаратди. Қонун ижодкорлиги йўналишида 9 та қонун лойиҳаси устида иш олиб борган, шундан 7 таси қабул қилинган, 2 та қонун лойиҳаси эса, қонун ташаббускорларига қайтарилган.

Анжуманда 2018 йилда қонунчилик фаолиятида муҳим ўрин эгаллаган, тўғридан-тўғри ишлайдиган “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги янги қонун кенг жамоатчилик, Халқаро меҳнат ташкилоти ходимларининг ҳам эътиборини тортгани қайд этилди. Дарҳақиқат, мазкур қонун билан бандлик соҳасида фуқароларга мақбул иш жойларни топиш, ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш, тижорат ташкилоти ҳисобланган хусусий бандлик агентликларининг бу борадаги фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини республика ҳудудида ёки ундан ташқарида таъминлашнинг янги ҳуқуқий механизмлари белгилаб берилди. Эътиборли жихати шундаки, бу қонун Президентимиз таъкидлаганларидек тўғридан тўғри амалиётда ишлайдиган қонун бўлди.

Қонун қабул қилинганига қисқа вақт бўлган бўлсада, шу бугунги кунга қадар 30 та хусусий бандлик агентликлари тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтган, улардан 17 таси иш қидираётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатишга рухсат берувчи лицензияга эга бўлган.

Матбуот анжуманида депутатларнинг парламент назорати институтидан қай даражада фойдаланаётгани, бунинг самарали йўллари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Хусусан, қўмита томонидан режа асосида 5 маротаба назорат-таҳлил ишлари олиб борилгани қайд этилди. Шунингдек, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитишга бағишлаб 2 марта қўмита эшитуви ўтказилган. Жумладан, қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Кудбиевнинг ахбороти эшитилган.

Парламент назоратининг янги шакли бўлган “Ҳукумат соати” қўмита фаолиятида ўзига хос ўрин тутгани, мазкур назорат-таҳлил тадбирига қўмита томонидан иккита масала киритилиб, бандлик ва соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган муҳим масалалар муҳокама этилган.

Депутатларнинг аҳоли билан мулоқотлари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги таҳлиллари натижасида эса, қўмита аъзолари томонидан 2018 йилда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига сайлов округларидаги муаммолар юзасидан 13 та депутат сўрови юборилган бўлиб, ушбу муаммоларни ижобий ҳал этишга эришилган.

Ҳисобот даврида долзарб масалаларга бағишланган 37 та тадбир, конференция, давра суҳбати, семинар ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар ташкил этилган, қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган 80 дан зиёд йиғилишлар ўтказилган.

2018 йилда қўмита аъзолари жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 383 та мурожаатини кўриб чиққан.

Бир сўз билан айтганда, қўмита фаолияти оммавий ахборот воситаларида йил бўйи эълон қилинган 667 та журналистик материалда кенг ёритилган.

Матбуот анжумани якунида қўмитанинг "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"даги асосий фаолияти йўналишлари юзасидан ҳам журналистларга атрофлича маълумот берилди, аниқ режа, мақсадли вазифалар хусусида сўз юритилди.


Кўришлар сони: 221

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.01.2019
Репродуктив саломатлик масалалари депутатлар диққат марказида

Ушбу лойиҳанинг асосий ғояси аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, аёллар ва эркаклар бепуштл...

23.01.2019
Кун тартибидаги муҳим қонун лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси му...

23.01.2019
Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади?

Эътироф этилганидек, 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси...

Тадбирлар тақвими