Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Пойтахт каналлари қирғоғидаги ноқонуний иншоотларни бартараф этиш — парламент назоратида

Пойтахт каналлари қирғоғидаги ноқонуний иншоотларни бартараф этиш — парламент назоратида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 17 августдаги «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги Фармонида Тошкент шаҳар туманлари ҳудудидан оқиб ўтган каналларнинг қирғоқ зонасида жойлашган ноқонуний иншоотларни бартараф этиш ва унинг атрофини ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш белгиланган. Шу билан бирга, 2018 йил 21 декабрь куни ўтказилган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ва Президентимизнинг 2018 йилнинг 29 июнь куни Олмазор туманига ташрифида Тошкент шаҳридаги каналларни таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш, каналлар атрофида одамлар дам оладиган, болалар чўмиладиган обод, хавфсиз худудларни ташкил этиш бўйича тегишли вазирлик ва ташкилотларга алоҳида топшириқ берган эди.

Бу борада пойтахтимизнинг барча туманларида тегишли штаблар ва ишчи гуруҳлар тузилди, давлат раҳбарининг фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш, шаҳар ҳудудидаги каналларнинг қирғоқ ёқаларида жойлашган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ва унинг атрофини ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан 2018 йил 26-27 декабрь кунлари мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 17 августдаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан мониторинг олиб борилди.

2019 йил 10 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ана шу мониторинг натижалари асосида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтган каналларнинг қирғоқ зонасида жойлашган ноқонуний иншоотларни бартараф этиш ва уларнинг атрофини ободонлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Эшитувда қайд этилганидек, депутатларнинг ўрганишлари Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Бектемир туманлари ҳудудидан оқиб ўтган каналларнинг қирғоқ зонасида жойлашган ноқонуний иншоотларни бартараф этиш ва уларнинг атрофини ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганини кўрсатди. Жумладан, Яшнобод тумани «Қорасув» канали бўйлаб 112 та, «Толариқ» канали бўйлаб 49 та, «Баратхўжа» канали бўйлаб 4 та, Учтепа туманида 82 та, Шайхонтоҳур туманида 31 та, Сергели туманида 363 та ноқонуний иншоотлар бузиб ташланган.

Аммо Чилонзор тумани «Гавҳар» кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи «Бўрижар» канали, «Микят» кўчаси ва «Наққошлик» кўчасидан оқиб ўтувчи «Анҳор» канали, «Мевазор» маҳалласи ҳудудидан оқувчи «Чала», «Бунёдкор» шоҳкўчасида жойлашган «Қон қус» ва «Арча» кўчаларида жойлашган «Лавза» ва «Катта қани» майда каналлари бўйига илгари ноқонуний равишда қурилган иншоотлар ҳалигача бузилмагани кузатилди. Ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича Учтепа туманида 111 та, Шайхонтоҳур туманида 4 та, Яшнобод туманида 38 та, Сергели туманида 10 та, Шайхонтоҳур туманида 5 та, Бектемир тумани «Бектемир» канали бўйида 47 та ҳолат бўйича судга даъво аризалар киритилган.

Учтепа туманидаги 7.2 км. узунликдаги каналлар тозаланган. «Бўзсув» канали қирғоқлари чуқур жарлик бўлиб, турли дарахт ва буталар билан қоплангани, уларни бартараф этиш қирғоқ ерларининг эрозиясига олиб келиши мумкинлиги сабабли бу ерларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмаган. Шайхонтоҳур тумани «Гулобод» маҳалласидан оқиб ўтувчи лотокли кичкина канал оқими бўйлаб тўпланиб қолган лойқанинг кўп қисми олинмагани, яроқсиз ҳолга келган бетон лотоклар алмаштирилмагани ҳамда ариқ қирғоғигача аҳоли томонидан эгаллаб олингани маълум бўлди. Бектемир туманидан оқиб ўтувчи «Бектемир» канали атрофидаги ноқонуний рўйхатдан ўтказилган деб топилган иншоотлар бузилмаган.

Эшитув якунида муҳокама этилган масала юзасидан келгусида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари белгилаб олиниб, қўмиталарнинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 919

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...

Тадбирлар тақвими