Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Онкологик хасталиклар: муаммолар мавжуд, уларнинг ечими-чи?

Онкологик хасталиклар: муаммолар мавжуд, уларнинг ечими-чи?

2019 йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалари қўмиталари ҳамкорлигида «Ўзбекистонда онкологик касалликлар билан касалланиш ҳолати: мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими» мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутассаддилари, Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Саратон профилактикаси маркази ходимлари, Ўзбекистон онкологлар ассоциацияси вакиллари, мутахасислар, олимлар ҳамда журналистлар қатнашди.

Қайд этилганидек, Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши билан мамлакатимизда соҳанинг миллий моделини янада такомиллаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасини ошириш, аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини янада яхшилашга қаратилган амалий ишларнинг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таъкидланганидек, юртимизда нафақат касалликни даволаш, балки унинг олдини олиш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнида давлат-хусусий шериклик муносабатларини кенгайтириш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар доирасини белгилаш, пуллик ва бепул даволаниш ўртасида аниқ чегара ўрнатилиши лозим. 

Бу борада гап кетганда, бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланаётган жиҳат — аҳоли ўртасида онкологик касалликлар кўпайиб бораётгани айни жабҳадаги ишларни тезлаштиришнинг аҳамиятини яққол намоён қилади, дейиш мумкин. Ҳозирги пайтда юртимизда йилига 22 мингдан ортиқ беморда онкологик касаллик аниқланмоқда. Бу, ўз навбатида, мазкур хасталикка қарши кураш тизимини такомиллаштиришни, уни молиялаштириш манбаларини аниқ белгилашни тақозо этмоқда.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар давомида аҳолига онкологик тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона вертикал интеграциялаштирилган тизими яратилгани, онкология муассасаларини замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар билан босқичма–босқич жиҳозлаш ишлари амалга оширилаётгани, профессионал кадрлар тайёрлашнинг замонавий илмий мактаби шакллантирилаётгани эътиборга сазовордир.

Шу билан бирга, аҳоли орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашнинг самарали тизимини яратиш, онкологик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг илғор усулларини жорий этиш мақсадида 2017 йил 4 апрелда Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Тадбирда иштирокчилар томонидан фан ва амалиётнинг тараққиёти, соғлиқни сақлаш ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қилиш тизимининг ривожланиши натижасида онкология соҳасида биринчи навбатда, бирламчи бўғинларда профилактика ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати даражасини ошириш билан боғлиқ, ўз ечимини кутаётган бир қатор масалалар мавжудлиги, юқори технологик даволаш ва операцияларни ўтказилишига талаб ва эҳтиёж юқори экани қайд этилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, республикада рўйхатга олинган хавфли ўсма касалликлар орасида сут бези, ўпка, қон ва лимфоид тўқималар хавфли ўсмалари ва бачадон бўйни саратони билан касалланиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотлар босқичма–босқич давом этаётган бир даврда ўсма хасталиклари билан касалланишни камайтириш мақсадида давлат миқёсидаги кенг қамровли дастурларни амалга оширишга катта зарурат туғилмоқда. Айниқса, кадрлар тайёрлаш масаласига эътиборни кучайтириш, узоқ қишлоқ жойларида ишлаётган умумий амалиёт шифокорларининг онкологик сезгирлигини ошириш, тиббий кўрик сифати яхшиланишига эришиш бу борадаги муҳим вазифалардан саналади.

Тадбир иштирокчилари онкологик хасталикларга чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, ўсма касалликларининг олдини олиш, мазкур йўналишга оид муаммоларни комплекс ҳал этишга қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар билдиришди.

Семинар якуни бўйича тегишли тавсиялар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 172

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.01.2019
Репродуктив саломатлик масалалари депутатлар диққат марказида

Ушбу лойиҳанинг асосий ғояси аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, аёллар ва эркаклар бепуштл...

23.01.2019
Кун тартибидаги муҳим қонун лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси му...

23.01.2019
Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади?

Эътироф этилганидек, 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси...

Тадбирлар тақвими