Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

2018 йилда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида 6 та эшитув ўтказилди

2018 йилда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида 6 та эшитув ўтказилди

2019 йилнинг 10 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан қўмитанинг 2018 йилда амалга оширган ишлар сарҳисобига бағишланган брифинг ташкил этилди.

Тадбирда келтириб ўтилганидек, қўмита ўз фаолиятини бир қанча, жумладан қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти ва халқ билан мулоқот йўналишларида олиб борди.

Қонун ижодкорлиги йўналишига тўхталинар экан, қўмита аъзолари томонидан 2018 йилда жами 17 та қонун лойиҳаси устида иш олиб борилди, бундан ташқари 2 та қонун лойиҳаси қонун ташаббускорларига қайтарилган. Бунда мазкур жараёнга иқтисодиёт, молия соҳаларида кўзга кўринган   олимлар, экспертлар ва мутахассислар жалб этилди.    

Қўмитанинг асосий вазифаларидан бири яъни, назорат-таҳлил фаолияти ҳам самарали ташкил этилгани қайд этилди. Хусусан, 2018 йилда Сурхондарё ва Андижон вилоятлари бюджет маблағларини режалаштириш самарадорлиги ва улардан мақсадли фойдаланишнинг аҳволи: маҳаллий солиқ ва йиғимлар даражасини оширишнинг қўшимча чоралари» масаласида парламент назорати амалга оширилган.

Қўмита томонидан 2018 йилда жами 6 та эшитув ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи (2018 йил 18 май), Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилдаги ижроси якунлари ҳамда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил биринчи чорак, ярим йиллик, ва тўқиз ойлик ижроси якунлари қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишларида кўриб чиқилди ва тегишли Қарорлар қабул қилинди.

Бундан ташқари биринчи марта ўрта муддатли бюджет лойиҳаси, яъни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаси қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқилди (2018 йил 13 ноябрь).

Қўмита 6 та ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар ташкил этди. Булар Навойи вилоятининг Зарафшон шаҳрида хамда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида “Фаол тадбиркорлик, инновацион бизнес, рақобатбардош технологик тараққиётнинг бугунги ҳолати: муаммо ва ечимлар” мавзусида, Хоразм вилоятининг Урганч ва Хазарасп туманларида «Жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининнг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби: амалиёт ва муаммолар» мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.

Бундан ташқари Самарқанд вилоятида “Бўш турган бино ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолати”, Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги фармонининг ижроси тўғрисида парламент назорати тартибида ўрганишлар ўтказилди. Ушбу ўрагнишлар натижалари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қўмита аъзолари томонидан ўрганиш жараёнида 1700 дан ортиқ хонадон вакиллари билан учрашув ўтказилиб, учрашувларга 4600 га яқин аҳоли жалб этилди. Ушбу учрашувлар давомида аҳоли томонидан кўтарилган 620 дан ортиқ муаммолар жойида муҳокама қилиниб, 140 дан ортиғи жойида ҳал этилган, қолганлари бўйича депутатлик сўрови ва мурожаатлари юборилди.


Кўришлар сони: 2096

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

Тадбирлар тақвими