Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Бир қўмита 8 та парламент эшитувини ўтказди

Бир қўмита 8 та парламент эшитувини ўтказди

2019 йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан қўмитанинг 2018 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2019 йилга мўлжалланган режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Қонунчилик палатаси депутатлари, соҳа мутахассислари, олимлар аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилганидек, ўтган давр мобайнида қўмита масъул этиб белгиланган 12 та қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси ялпи йиғилиши муҳокамасига тайёрланган. Шундан 10 таси қабул қилинган. Янги таҳрирдаги «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги, «Уруғчилик тўғрисида»ги қонунлар, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, қўмита аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 6 та қонун лойиҳаси тайёрланиб, улардан 4 таси қабул қилинган.

Қўмита аъзолари томонидан “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 17-моддаси талабидан келиб чиққан ҳолда қўмита Ер кодекси талабларининг ижро этилиши ҳолати Самарқанд вилояти мисолида, «Ветеринария тўғрисида»ги қонун талабларининг ижро этилиши Фарғона ва Самарқанд вилоятлари мисолида ўрганиб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган.

Шунингдек, қўмитада даражасида 8 та парламент эшитуви ташкил этилди. Уларда Қишлоқ хўжалиги вазири, Сув хўжалиги вазири, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, “Ўзагросервис” АЖ бош директори, Фанлар академиясининг ҳамда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўтказилган «Ҳукумат соати»да қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли масалалар юзасидан ахборотлари эшитилган.

Қўмита аъзолари томонидан ҳисобот йилида юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган жами 690 тадан ортиқ ариза ва мурожаатлар кўриб чиқилди. Қўмитанинг 231 та йиғилиши ўтказилди.

Ташкилий-амалий тадбирлар доирасида қўмита томонидан 9 та давра суҳбати, 10 та семинар ва 5 та конференция ташкил этилди. Қўмита аъзолари режадан ташқари ташкилий тадбирлар доирасида ўтказилган 150 дан ортиқ тадбирда маъруза билан қатнашди.

Қўмита аъзолари оммавий ахборот воситаларида йил бўйи жами 845 та чиқиш қилган.

Матбуот анжуманида парламент қуйи палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан 2018 йилда амалга оширилган муҳим ишлар хусусида аниқ мисоллар орқали маълумот берилди. Шунингдек, қўмитанинг 2019 йилга мўлжалланган режалари хусусида ҳам батафсил сўз юритилди.


Кўришлар сони: 2116

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

Тадбирлар тақвими