Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Сарҳисоб ва келгуси режалар

Сарҳисоб ва келгуси режалар

2019 йил 9 январь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2018 йилда амалга оширилган ишлари ҳисоботи ва 2019 йилга режалаштирилган режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Парламент қуйи палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган йиғилишда қайд этилганидек, 2018 йил давомида мазкур қўмита ўнга яқин қонун лойиҳага масъул этиб тайинланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролик кодексининг 565-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги, «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, “Туризм тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири, “Фан тўғрисида”ги қонун лойиҳалари бўйича қўмита аъзолари томонидан қонун ижодкорлик фаолияти олиб борилди.

Қўмита томонидан 2018 йил давомида “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан, 6 давлат давлат бошқарув органлари раҳбарларининг эшитуви ўтказилди. Жумладан, «Меҳрибонлик уйлари»да таълим-тарбия олаётган вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, етим болалар ҳамда васийликка, ҳомийликка олинган болаларнинг яшаш ва таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» халқ таълими вазирининг, “Илм-фанни иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилганлиги ва интеграциясини таъминлашнинг далзарб вазифалари” юзасидан инновация вазирининг эшитуви ўтказилди.


Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил тўққиз ойлик ижроси ҳисоботи ҳамда 2019-2021 йилларга мўлжалланган Бюджетнома лойиҳалари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги эшитувларда долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича муҳокамалар ўтказилиб, амалий чоралар кўрилиши белгиланди.

Қўмита томонидан қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятининг сифат жиҳатидан натижадорлигини таъминлаш мақсадида ўтган йил давомида қўмитада қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишлаб 17 марта ишчи гуруҳи йиғилиши, 4 марта экспертлар гуруҳи йиғилиши, 19 марта ташкилий масалалар бўйича йиғилиш, шунингдек, 14 та давра суҳбати, 6 та семинар ва 2 та конференция ўтказилди.

Ҳисобот даврида қўмита аъзолари томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, парламентда қабул қилинаётган қонунларнинг аҳамияти, сайловчилар билан ўтказилган учрашувлар, қўмитанинг умумий фаолияти ва масъуллигида қабул қилинган қонунлар юзасидан республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида жами 1094 марта чиқиш қилинди. Жумладан, республика ва маҳаллий телеканалларда 270 марта чиқиш қилинди, босма нашрларда 104 та, интернет сайтларида эса 305 та мақола ва суҳбат чоп этилди, радиоканалларда 415 марта интервьюлар эфирга узатилди.

Қўмита аъзолари ўтган йил мобайнида фуқаролардан келган 557 та мурожаатни кўриб чиқди. Ушбу мурожаатлардан 203 таси маҳаллий давлат ҳокимият органлари фаолиятига, 196 таси қонунчилик ва суд-ҳуқуқ соҳасига, 42 таси ижтимоий соҳа ва 116 таси таълим соҳасига оиддир. Жисмоний ва юридик шахслардан тушаётган ариза, шикоят ва мурожаатларнинг мазмунини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш шундан далолат берадики, давлат томонидан суд-ҳуқуқ тизими мустақиллигини мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини ошириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, айнан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқ-эркинликларининг бузилиши масаласи ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.

Матбуот анжумани давомида журналистлар ва тадбир иштирокчиларининг қўмита фаолиятига оид саволларига атрофлича жавоб қайтарилди. Қўмитанинг келгуси режалари бўйича батафсил маълумот берилди. Қатнашчиларнинг бу борадаги таклифлари ҳам олинди.


Кўришлар сони: 8293

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими