Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Соғлиқни сақлаш ва санитария-эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш — депутатлар эътиборида

Соғлиқни сақлаш ва санитария-эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш — депутатлар эътиборида

2018 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмиталари ҳамкорлигида “Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепцияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда муҳим қадам” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ушбу вазирлик тизимидаги тегишли ташкилотлар, бошқармалар мутасаддилари, Ветеринария Давлат қўмитаси ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Тадбирда қайд этилганидек, Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасини тубдан ошириш, аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини янада яхшилашда муҳим омил бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу ҳужжатлари билан соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари этиб соҳага доир миллий қонунчиликни такомиллаштириш, жаҳон стандартлари асосида менежмент ва тиббий хизматлар сифатини бошқаришнинг энг намунали амалиётларини жорий этиш, тиббиётни молиялаштириш тизимини “ҳар бир даволанган ҳолат”, яъни, беморлар сонига қараб молиялаштириш, давлат хусусий шериклигини ва тиббий туризмни ривожлантириш масалалари белгилангани диққатга моликдир. Қолаверса, Президент Фармони билан “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепцияси, ушбу Концепциянинг амалга ошириш учун 58 та банддан иборат чора-тадбирлар дастури тасдиқлангани тиббиёт соҳасининг янги моделига ўтиш даври келганини англатиши эътироф этилди.

Таъкидланганидек, 2019 йил 1 апрелидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларнинг 1 тадан туманида ҳамда Фарғона вилоятининг 3 та туманида эксперимент тариқасида тиббиёт муассасаларини “ҳар бир даволанган ҳолат” учун клиник харажат гуруҳлари бўйича киши бошига молиялаштириш тизими жорий этилмоқда. 1 июлдан эътиборан эса, айрим даволаш-профилактика муассасаларини ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари асосида белгиланган тартибда инвесторларга Ишончли бошқарувга бериш, 2021 йил 1 январдан бошлаб юртимизда мажбурий тиббий суғурталашни босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг ахбороти ҳам тингланди.

Унда қайд этилишича, мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар, шаҳар ва туманлардаги 216 та давлат санитария-эпидемология назорати марказлари томонидан амалга ошириб келинмоқда. Қўшни давлатларда безгак, ич терлама, куйдирги каби касалликлар бўйича нохуш эпидемик вазият юзага келган бўлса-да, Ўзбекистон ҳудудига ушбу юқумли хасталиклар, шунингдек, бошқа ўлкаларда рўйхатга олинаётган парранда грипп, янги грипп ва Эбола иситмаси каби ўта хавфли касалликларнинг кириб келиши ҳамда тарқалишига йўл қўйилмади.

Шу билан бирга, давра суҳбатида депутатлар республикада аҳолининг саломатлигини сақлаш, санитария-эпидемиологик хавфсизлигини таъминлашга, бу борада йўл қўйилаётган камчиликларга ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Уларнинг фикрича, республикамизда ичимлик сув билан таъминлайдиган 253 та коммунал ва 4289 та идоравий (қишлоқ) сув қувурлари устидан давлат санитария-эпидемиологик хизмати томонидан назорат олинган. Бироқ, маълумотларга кўра, 43 та (17 %) коммунал, 709 та (16.5 %) идоравий (қишлоқ) сув қувурлари санитария меъёрлари талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Давра суҳбати якунида аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини янада оширишга қаратилган ишлар изчиллигини таъминлаш, жамиятимиз, халқимиз ва мамлакатимизнинг янада равнақ топишига хизмат қиладиган 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепциясида белгиланган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш юзасидан қўмиталарнинг қўшма қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 4742

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими