Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ёшларнинг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда парламентнинг иштироки

Ёшларнинг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда парламентнинг иштироки

Конституция – инсон ҳуқуқи ва манфаатлари ифодаси сифатида демократик қадрият, анъана ва ижтимоий адолатни қарор топтиришда, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши ҳамда миллий тотувликни таъминлашда бош омилдир. Бош қомусимизда давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланган. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар клуби ташаббуси билан парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли 7254-сонли ҳарбий қисмда “Конституция – ёшлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Давра суҳбатида Бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти ва устувор тамойиллари ҳақида сўз юритилар экан, унда, биринчи навбатда, инсон манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилгани алоҳида қайд этилди. 

Таъкидланганидек, ўтган даврда мамлакатимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади. Том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ана шу машаққатли ва шарафли йўлда эришилган барча ютуқлар Конституциямизда кафолатланган ҳуқуқлар туфайлидир. Боиси, Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини ўзида акс эттирган. 

Мамлакатимизда ҳар бир ёшнинг муносиб ва фаровон ҳаёт кечириши, фаол меҳнат қилиши учун барча шароитни яратиш Конституциямизнинг асосий моҳиятини ташкил этади. Унда ёшларнинг меҳнат қилиши, эркин касб танлаши, адолатли меҳнат шароитларида ишлаши ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиши, дам олиши, қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ижтимоий таъминот олиши, малакали тиббий хизматдан фойдаланиши, билим олиши ва бошқа бир қатор ҳуқуқлари кафолатланган. 

Билдирилган фикр-мулоҳазаларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигини кенг нишонлашга бағишланган тадбирларда Парламент қуйи палатасининг Ёшлар клуби аъзолари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари қатнашиб, ёшлар орасида унинг аҳамияти, халқимизга берган кенг имкониятлари ҳақида тарғибот ишларини кучайтириши лозимлиги айтилди. 


Тадбир ташкилотчилари

Ёшлар масалалари бўйича комиссия

Кўришлар сони: 547

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.02.2019
Йўл ҳаракати хавфсизлиги депутатлик корпуси назоратида

Жорий йилнинг 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг...

22.02.2019
Кимларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади?

Қайд этилганидек, амалиётда ногирон фарзандни тарбиялаётган оналар иш стажига эга бўлолмаётгани ...

22.02.2019
Депутатлар қишлоқ хўжалигига киритилаётган сармоялар ҳолати билан қизиқди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси...

Тадбирлар тақвими