Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларнинг қонуний ҳимояси кучаяди

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларнинг қонуний ҳимояси кучаяди

Жорий йилнинг 5 декабрь куни парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитаси  билан Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ҳамкор­лигида “Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ва турдош ҳуқуқларнинг ҳуқуқий ҳимояси халқаро стандартларини жорий қилиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Интеллектуал мулк агентлиги мутахассислари, тегишли давлат органларининг масъул ходимлари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.

Таъкидлангаидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2018 йил
30 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлиси
да депутатлар томонидан “Фонограмма тайёр­ловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммаларини ноқонуний такрорлани­шидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Женева конвенциясига, Бутунжахон интеллек­туал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига ва Бутунжахон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари қабул қилинди.

Семинарнинг мақсади юқорида кўрсатиб ўтилган қонун лойиҳаларига кири­тилган халқаро шартномалар ва конвенцияларнинг санъат, адабий ва бадиий асарлар муаллифлари, ижрочилар ва уларнинг фонограммаларни такрорлаш борасидаги ҳу­қуқларини муҳофаза қилишдаги аҳамияти тўғрисида кенгроқ маълумот беришдан иборат. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг юқоридаги ҳалқаро шартномаларга қўши­лиши муносабати билан мамлакатимиз ўз зиммасига олган мажбуриятлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Тадбир иштирокчилари томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоялаш, шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро шартномалар талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқни қўллаш миллий амалиётини такомиллаштиришга оид масалалар қизғин муҳокама этилди.

Семинар ишида қатнашган экспертлар шартномалар ратификация қилиниши тўғрисидаги қонунларнинг қабул қилинишини ижобий баҳолаб, қисқа муддат ичида мамлакатимизда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар ҳимояси, ишбилармонлик муҳити ва умуман олганда, инвестицион муҳитни яхшиланишини таъкидлаб ўтдилар.


Кўришлар сони: 1624

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими