Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Болалар ва ёшлар ҳуқуқларини муҳофазалашнинг миллий модели такомиллаштирилади

Болалар ва ёшлар ҳуқуқларини муҳофазалашнинг  миллий модели такомиллаштирилади

2018 йил 4 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмиталари томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган “Ўзбекистонда Болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман институтини ташкил қилиш – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигини нишонлаш арафасида демократик ислоҳотларнинг янги босқичи ва ёш авлод ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишнинг миллий моделини такомиллаштириш” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Унда депутатлар, манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, илмий ва таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, шунингдек, Бола ҳуқуқлари бўйича БМТ Қўмитаси раиси, халқаро эксперт Р.Винтер иштирок этди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси ёш, мустақил, динамик тарзда ривожланаётган давлат экани таъкидланди. Шу боис болалар ва ёшларнинг жисмоний, интеллектуал ҳамда маънавий-ахлоқий ривожланишини юқори даражада таъминлашга қаратилган қонунчилик, дастурий, ташкилий, ижтимоий­-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикасининг болалар ва ёшларга доир сиёсати Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Бола ҳуқуқлари бўйича БМТ конвенцияси, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича бошқа халқаро­-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Кодекслар ва “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги, “Давлатнинг ёшларга оид сиёсати тўғрисида”ги қонуни каби 100 дан ортиқ ҳуқуқий ­ҳужжатда ўз ифодасини топган болаликни ҳимоя қилиш миллий тажрибасига асосланганини таъкидлаб ўтдилар.

Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), ижро ҳамда суд ҳокимияти органлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, болалар ва ёшлар нодавлат нотижорат ташкилотлари тимсолида болалар ва ёшлар ҳуқуқлари мониторинги миллий тизими ташкил қилинган.   

Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича бошқа шартномавий органларининг тавсияларини ижобий қабул қилади. Уларни амалга ошириш учун 2014 йилда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши ҳамда шартномавий органларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги Миллий маърузаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича тавсияларини 2014-2016 йилларда бажаришга қаратилган Миллий ҳаракат дастури қабул қилинган.

Давра суҳбатида болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтини такомиллаштириш орқали ёш авлод ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлаш зарур экани қайд этилди. Хориж тажрибасига мувофиқ, болалар ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича ихтисослаштирилган омбудсманлар фаолияти болалар манфаатидан келиб чиқиб давлат бошқарувини такомиллаштиришга, қонунчиликка ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётига бола ҳуқуқлари бўйича Конвенция қоидаларини татбиқ қилишга, давлат тузилмалари ва ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчилар тарафидан бола шахсини, унинг шаъни ва қадр-қимматини, ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳурмат қилишни кучайтириш борасида жамоатчилик фикри ва тафаккур даражасини юксалтиришга ёрдам бериши таъкидланди.       

Ўзбекистонда болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институти
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган вазифалар ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган чуқур ўзгаришларга тўлиқ мосдир. Давра суҳбати иштирокчилари фикрича, мамлакатда болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтининг фаолияти тегишли мурожаатларни кўриб чиқиш асосида болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ўсиб келаётган авлодни ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилади, болалар ва ёшларнинг алоҳида тоифадаги ҳуқуқлари ва эркинликлари амалга оширилишини чуқур мониторинг қилишга, ушбу соҳадаги қонунчиликни ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Шу мақсадда халқаро давра суҳбатида болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди ва бу соҳада аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 198

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими