Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий кафолати

Ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий кафолати

Конституция – инсон ҳуқуқи ва манфаатлари ифодаси сифатида демократик қадрият, анъана ва ижтимоий адолатни қарор топтиришда, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши ҳамда миллий тотувликни таъминлашда бош омилдир. Қомусимизда давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланган.

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари томонидан Ўзбекистоннинг янги тарихида ўчмас из қолдирган, халқимиз учун мустақил тараққиёт йўлини белгилаб, миллий давлатчилик, янги сиёсий-ижтимоий тизим барпо этишнинг, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг ҳуқуқий пойдеворини яратиб берган Конституциямизнинг 26 йиллиги муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йил 3 декабрь куни парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Конституция – ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги давра суҳбати ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қўмита аъзолари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Молия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва бошқа қатор жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Давра суҳбатида Асосий Қонунимиз тўғрисида, унинг мазмун-моҳияти ва устувор тамойиллари ҳақида сўз юритилар экан, унда, биринчи навбатда, шахс манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилгани алоҳида қайд этилди.

Таъкидланганидек, ўтган даврда мамлакатимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ана шу машаққатли ва шарафли йўлда эришилган барча ютуқлар Конституциямизда кафолатланган ҳуқуқлар туфайлидир. Боиси, Асосий Қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини ўзида акс эттирган. Мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг муносиб ва фаровон ҳаёт кечириши, фаол меҳнат қилиши учун барча шароитни яратиш Конституциямизнинг асосий моҳиятини ташкил этади. Унда ҳар бир шахснинг меҳнат қилиши, эркин касб танлаши, адолатли меҳнат шароитларида ишлаши ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиши, дам олиши, қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ижтимоий таъминот олиши, малакали тиббий хизматдан фойдаланиши, билим олиши ва бошқа бир қатор ҳуқуқлари кафолатланган.

Тадбирда асосий эътибор Конституциямизда белгиланган ижтимоий ҳуқуқлар билан бир қаторда, ижтимоий ҳимоянинг пойдевори ҳам Конституция экани эътироф этилди. Шу аснода кейинги йилларда жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланмиш оила, айниқса, ёш оилаларга давлат томонидан эътибор ва ғамхўрликнинг кучайтирилиши, уларни ҳуқуқий, ижтимоий ҳимоялаш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш каби ўта муҳим масалаларга катта эътибор қаратилмоқда. Оиладаги вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳуқуқларидан то кексалар, ногиронлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифадаги фуқароларнинг муҳофазасига доир нормалар ҳам Конституциямизда ўз ифодасини топган.

Тадбир якунида қўмита аъзолари бахтимиз қомуси — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигини кенг нишонлашга бағишланган тадбирларда фаол қатнашиб, аҳоли орасида унинг аҳамияти, халқимизга берган кенг имкониятлари ҳақида тарғибот ишларини кучайтиришга келишиб олдилар.


Кўришлар сони: 174

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими