Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги янада ошади

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги янада ошади

Бугунги кунда мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли ва комил инсон этиб тарбиялаш масаласига ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилмоқда. Уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари тизимли равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 18 июлдаги қарори билан “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланиб, унда белгиланган тадбирлар изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, парламент қуйи палатасидаги Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилишида ҳам Давлатмиз раҳбари томонидан тасдиқланган мазкур чора-тадбирлар дастурида кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида “Ёшлар клуби”нинг мақсади, унинг олдида турган муҳим вазифалари депутатлар ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг масъул ходимлари, фаол ёшлар вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, клуб ўз фаолияти давомида ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги ўрни ва таъсирини амалда таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Шунингдек, клуб ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга кўмаклашиш, уларни Қонунчилик палатаси фаолияти билан яқиндан таништириш, қонун лойиҳалари муҳокамаларида ёшлар иштирокини кенгайтирилади. Қонунчилик палатасида ёшларниг депутатлар билан мулоқотларини ҳамда депутатлик бирлашмалари ва Ёшлар масалалари бўйича комиссияси билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифаларини амалга оширади.

Қизғин мунозараларга бой ўтган мазкур тадбир “Ёшлар клуби” келгусида ёшларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек ёшлар ўртасида қабул қилинаётган қонунлар тарғиботида ҳамда қонун лойиҳалари муҳокамаларида ёшларнинг кенг иштирокини таъминлаш, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбия топшишларига кўмаклашиш каби вазифаларни амалга оширишда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.


Тадбир ташкилотчилари

Ёшлар масалалари бўйича комиссия

Кўришлар сони: 153

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими