Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламент комиссияси ишчи гуруҳининг хисоботи эшитилди

Парламент комиссияси ишчи гуруҳининг хисоботи эшитилди

2018 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мазкур фонд томонидан давлат гранти ажратиш бўйича ўтказилган бешинчи ва қўшимча олтинчи танловларга келиб тушган лойиҳаларнинг якуний натижалари бўйича Парламент комиссияси ишчи гуруҳининг хисоботи эшитилди.

Давлат гранти ажратиш бўйича ўтказилган 2 та танловга нодавлат нотижорат ташкилотларидан 244 та, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларидан 278 та лойиҳалар қабул қилинган. Тадбирда биринчи танлов натижаларига кўра, ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг муҳим ижтимоий аҳамиятга эга деб топилган 35 та лойиҳаси қўллаб-қувватланиши юзасидан қарор қабул қилинди.

Мазкур грантларнинг ажратилиши “Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар жамиятда миллатлараро бағрикенглик, тинчлик, ўзаро меҳр-оқибат ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаол иштирокини таъминлайди. Хусусан, Ўзбекистонда яшаб келаётган турли миллат ва элатларнинг азалий миллий анъаналари, урф-одатлари, удумларини сақлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, бирдамликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро тотувликни таъминлаш ҳамда юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар, ижтимоий тоифа вакиллари ўртасида Мен нечун севаман Ўзбекистонни” шиори остида танловлар ташкил этилади.

Инсон хуқуқлари умумжахон декларацияси қабул қилинганлигининг
70 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида қўшимча эълон қилинган давлат гранти танлови бўйича ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 20 та ижтимоий ахамиятга эга лойиҳаларини молиялаштириш бўйича қарор қабул қилинди. Ушбу грантларнинг амалга оширилиши жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга, инсон хуқуқ ва манфаатларини химоя қилишни таъминлашга, шахсни хар томонлама камол топтиришга, давлат органлари ва фуқаролар ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйишда, улар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда хизмат қилади.

Парламент комиссияси томонидан давлат дастурларини бажаришда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини фаол иштирокини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширмоқда. Хусусан, Парламент комиссияси томонидан 2018 йилда қўшимча
3 та давлат гранти танловлари эълон қилинди.

Йиғилишда 2017 йилда давлат ижтимоий буюртмаси олган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ҳисоботлари тингланди. Жумладан, давлат ижтимоий буюртмаси доирасида Имом Бухорий халқаро маркази томонидан “Имом Бухорий эътирофи” номли китоби нашр этилган ва Имом Бухорий халқаро маркази қўлёзмалар фондида сақланаётган 500 дан зиёд ноёб қўлёзма асарлар каталоги тайёрланган.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган лойиҳалар натижасида Хотин қизлар қўмитаси ва “Тадбиркор аёл” уюшмаси томонидан Қўрғонтепа, Олот, Пахтакор, Деҳқонобод, Косон, Нурота, Узун, Қўшкўпир, Қизириқ, Сардоба туманларида 1000 дан ортиқ хотин-қизлар бизнес режа тузишга ўргатилган ҳамда 72 та аёл хусусий тадбиркорлик йўналишида фаолиятини бошлаган.

Экология атроф муҳитни асраш борасида Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан 350 дан ортиқ ижтимоий тарғибот баннерларининг шаҳар ва туман, қишлоқ ва овуллар марказларига, истироҳат боғлари, таълим муассасаларига ўрнатилиб, атроф муҳитни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб авайлаш борасида экологик маданиятини янада юксалтиришда самарали хизмат қилмоқда.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 171

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими