Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Инновацион фаолиятга доир қонунчилик такомиллаштирилади

Инновацион фаолиятга доир қонунчилик такомиллаштирилади

2018 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида қонунчиликнинг такомиллаштирилиши масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда депутатлар, тегишли давлат органларининг масъул ходимлари, экспертлар, бизнес ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси, шунингдек, мамлакатда инновацион фаолиятни рағбатлантиришга қаратилган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар атрофлича муҳокама этилди.

Давра суҳбати сўзга чиққанлар “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, бугунги кунда ушбу қонунни қабул қилиш долзарб масалалардан бири эканини қайд этдилар.

Таъкидланишича, ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси”нинг асосий қоидаларига мос бўлиши, шунингдек, давлат бошқаруви тизимини, бизнес ҳамда жамиятнинг куч ва салоҳиятини “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари”ни амалга оширишга йўналтириши лозим.

Давра суҳбатида инновацион фаолият соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ушбу соҳадаги ваколатли орган фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилашга қаратилган тавсиялар шакллантирилди. Бундан ташқари, инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, инсон капиталини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

Муҳокамалар якунида инновацион фаолият соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш, инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 1280

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.06.2019
Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та...

17.06.2019
Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ...

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...

Тадбирлар тақвими