Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Спорт таълими: кадрлар тайёрлашнинг бугунги ҳолати қандай?

Спорт таълими: кадрлар тайёрлашнинг бугунги ҳолати қандай?

2018 йил 2 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия соҳаси бўйича мутахассисларни илмий методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Ўзбекистонда спорт таълими соҳасини ривожлантириш, спортчиларни тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Депутатлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари, профессор ўқитувчилар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашган тадбирда қайд этилганидек, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига кейинги йилларда жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори билан мазкур соҳада давлат бошқаруви тизими тубдан такомиллаштирилиб, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси вазирликка айлантирилди, унинг ваколат доираси янада кенгайтирилди.

Эътиборли жиҳати, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси мазкур вазирлик ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига айлантирилиб, унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад, энг қуйи бўғинларда ҳам, маҳаллаларда ҳам жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, болаларнинг соғлом вояга етишини таъминлашдир.

Бундан ташқари, футболни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмани ривожлантириш мақсадида 14 та ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси ташкил этилди. Айниқса, мажбурий мактаб дастурлари доирасида 150 та умумтаълим мактаби ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитиш ташкил қилинди. Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби Ўзбекистон шахмат федерацияси тасарруфига берилди. 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча шахмат клублари ҳамда шахматга ўқитиш ва шахматчилар тайёрлашни амалга оширувчи спорт муассасалари Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда, мажбурий аккредитациядан ўтказилиши тартибининг белгиланиши “ақл гимнастикаси”га кундан кун катта эътибор берилаётганини кўрсатади.

Шунингдек, ҳозирга қадар фаолият кўрсатиб келаётган 15 та олимпия захиралари махсус мактаб-интернатлари ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларига айлантирилди. Истеъдодли ёшларни саралаб олишга (селекция) ҳамда республика ва халқаро спорт мусобақаларида олимпия ва миллий спорт турлари бўйича спорт клублари ҳамда жамоаларини ташкил этишга қаратилаётган жиддий эътибор ёшларни ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, эришиш учун тинимсиз меҳнат қилишга ундаши табиий.

Истеъдодли спортчиларни тарбиялаш ва ўқитишда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига айлантирилгани ҳам алоҳида эътиборга молик. Университетда келгусида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро стандартлар ва кадрлар тайёрлашнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда, тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Ўқитишнинг инновациявий услубларини ривожлантириш, ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг спорт фаолиятига оид халқаро ахборот ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, таълим жараёнига хорижий мутахассисларни кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, таянч докторантлар, докторантлар ҳамда талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасалари, таҳлилий, тадқиқот марказлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик мустаҳкамланади.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонининг таъсис этилиши ушбу соҳа вакилларининг жамиятдаги ўрни, обрўси ва нуфузини оширишга хизмат қилиши билан муҳим аҳамиятга эга.

Давра суҳбатида, умуман, мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, улар бераётган натижалар атрофлича таҳлил қилинди. Спорт таълимини ривожлантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, соҳанинг истиқболлари хусуси сўз юритилди.


Кўришлар сони: 267

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...

Тадбирлар тақвими