Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистонда «рақамли демократия»нинг шаклланиши ва ривожланиши

Ўзбекистонда «рақамли демократия»нинг шаклланиши ва ривожланиши

2018 йил 1 ноябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда «рақамли демократия»нинг шаклланиши ва ривожланиши» мавзусида семинар ўтказди.

Мавзу доирасида ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, давлат қарорларини қабул қилишда фуқароларнинг сиёсий иштирокини фаоллаштириш учун зарур ахборот муҳитини шакллантириш, мамлакатимизда демократияни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган сиёсий ислоҳотларнинг натижасида сўнги икки йилда мамлакатнинг ахборот макони ўзининг шиддатли ривожланиш даврини бошдан кечираётгани таъкидланди. Хусусан, мамалакатимизда халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилган демократик стандартларга жавоб берадиган фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг ўзига хос тизими яратилган бўлиб, мазкур тизим фуқаролар учун қулай бўлган электрон форматда ҳам юритилиши муҳим аҳамиятга эга.

Қисқа вақт ичида давлат электрон хизматларининг жорий этилиши, виртуал маконда жамиятни ўйлантирадиган муҳим масалаларнинг фуқаролар муҳокама қилиши учун электрон майдончаларнинг пайдо бўлиши, давлат органларининг расмий сайтларида улариннг фаолияти бўйича батафсил маълумотларни тизимли эълон қилиниши, бизнинг кундалик ҳаётимиздаги одатий тажрибага айланди.

Ушбу муносабат билан бундай ривожланишнинг ҳолати ва истиқболларини баҳолаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида ахборот инфратузилмасини самарали ривожлантириш йўналишларини белгилаш долзарб масала бўлиб ҳисобланади.

Семинарда маърузачилар томонидан Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти институтлари фойдалана оладиган энг янги электрон хизматлар ҳақида ахборот берилди. Хусусан, «Mening fikrim» жамоавий мурожаатлар порталининг, депутатлар виртуал қабулхоналарининг фаолият юритиши, замонавий АКТ воситаларининг сайлов жараёнларига жорий қилиниши ва бошқа масалалар ҳақида ахборот тақдим этилди.

Тадбирда Ўзбекистон АКТларини кенг қўллаш ҳисобига демократияни янада ривожлантириш учун етарли имкониятларга ва халқ ҳокимиятини амалга оширилишининг самарали моделини рўёбга чиқаришда қатъий сиёсий иродага эга эканлигини кўрсатди. Ушбу соҳада давлат сиёсатининг амалга оширилаётган чоралари фуқароларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш, сўз ва ахборот олиш эркинлигини таъминлаш учун рағбатлантирувчи муҳитини яратишга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 3252

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2019
Салоҳиддин ҲАМДАМОВ: Энди электрон пуллар тизими тартибга солинади

Банк тизими барқарорлигининг таъминланиши, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил бориши...

23.09.2019
Норма ижодкорлиги — устувор вазифа, давр талабига айланмоқда

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириб бориш туб замирида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул...

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

Тадбирлар тақвими