Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламентлараро ҳамкорлик — халқаро муносабатлар ривожида муҳим омил

Парламентлараро ҳамкорлик —  халқаро муносабатлар ривожида муҳим омил

2018 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Халқаро муносабатларни ривожлантиришда парламентлараро ҳамкорликнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ташқи ишлар, Ташқи савдо, Адлия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси,  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбатида депутатлар, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар масъул ходимлари, олимлар ва экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. 

Қайд этилганидек, ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад парламент қуйи палатасининг хорижий мамлакатлар парламентлари билан ҳамкорлигининг муҳим йўналишларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, ривожланган давлатлар парламентларининг тажрибасини ўрганиш, юртимизнинг парламентлараро алоқалари самарадорлигини янада ошириш бўйича таклиф, тавсиялар ишлаб чиқиш, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ҳамда бошқа соҳалардаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборатдир.

Давра суҳбати иштирокчилар таъкидлаганидек, кейинги икки йил ичида юртимиз ташқи сиёсати борасида сифат жиҳатидан янги, салмоқли ишлар амалга оширилди. Етакчи хорижий давлатлар, аввало, яқин қўшниларимиз билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ натижаларга эришди.  Кўплаб олий даражадаги ташриф ва учрашувлар, қатор долзарб муаммолар ечимини топишга қаратилган янги шартнома ва келишувлар принципиал жиҳатдан янги мазмундаги ҳамкорлик учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилди.

Давлатлараро муносабатларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳозирги даврда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири саналади. 


Бугунги кунда Қонунчилик палатасининг халқаро алоқалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга мос равишда янги сифат босқичига кўтарилди. Етакчи хорижий давлатларнинг парламентлари ва ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ҳамда чет мамлакатларнинг элчихоналари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик янгича мазмунда, турли шаклларда амалга оширилиб келмоқда. 

Қатор тадбирлар — ташрифлар алмашиш, хорижий парламентлар вакиллари, сиёсатчилар ва дипломатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича учрашув ва музокаралар ўтказилмоқда.

2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Қонунчилик палатасида Грузия, Япония, Германия, Қозоғистон, Чехия, Россия, Жанубий Корея, АҚШ, Фаластин, Хитой, Саудия Арабистони ва Қирғизистон парламентлари делегациялари билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Мамлакатимиз парламентида қабул қилинган хорижий делегациялар сони 50 дан ошди. Шундан 25 таси парламент ва ҳукумат вакиллари ҳамда 22 таси мамлакатимизда аккредитациядан ўтган элчихоналар ва халқаро тузилмалар вакиллари таркибидаги делегациялардир.

Шу билан бирга, миллий парламентимизда ташкил этилган парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари мамлакатимизнинг халқаро ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. Бугунги кунда Қонунчилик палатасида хорижий давлатларнинг парламентлари билан ҳамкорлик бўйича 25 та парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи фаолият кўрсатмоқда, шундан 17 таси Сенат билан ҳамкорликда тузилган.

Ҳар йили «Ўзбекистон — ЕИ» парламент ҳамкорлиги қўмитаси мажлислари ўтказилмоқда. Ўтган давр мобайнида «Ўзбекистон — ЕИ» парламент ҳамкорлиги қўмитаси фаолияти доирасида 13 та мажлис ташкил этилган бўлиб, уларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари қатнашган.

Ўзбекистон дунёдаги қадимги ва нуфузли парламент ташкилотларидан бири ҳисобланган Парламентлараро иттифоқда 2017 йилда, шунингдек, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) Парламент Ассамблеясида 2018 йилдан эътиборан ўзининг тенг ҳуқуқли ва тўлақонли аъзоси сифатида ўз иштирокини тиклаши, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси тадбирларида парламентимиз вакилларининг кузатувчи сифатида мунтазам равишда иштирок этгани ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Давра суҳбатида парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун ривожланган давлатлар парламентларининг қонун ижодкорлик соҳасидаги тажрибасини ўрганиш, хорижий мамлакатлар қонунчилигини қиёсий таҳлил қилиш, халқаро амалиётдан самарали фойдаланиш йўли билан қонун ташаббускорлиги субъектлари томонидан қонун ҳужжатларини тайёрлаш сифатини ошириш зарурлиги бугунги давр талабига айланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар билан икки томонлама ва кўп томонлама тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатли муносабатларини тобора ривожлантириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Муҳокамалар якунида давра суҳбати иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда “парламент дипломатиясини” кенгайтириш орқали халқаро майдонда мамлакатимиз миллий манфаатларини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.



Кўришлар сони: 4935

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими