Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Уй-жой кодексига киритилаётган ўзгартишлар баҳс-мунозараларга сабаб бўлди

Уй-жой кодексига киритилаётган ўзгартишлар  баҳс-мунозараларга сабаб бўлди

Мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Шу боис, юртимизда аёлларимизнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳаётдаги ўрни тобора ортиб бораётир. Ҳар бир соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, Ватанимизнинг равнақига хизмат қилмоқда.

Шу боис хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини янада муносиб ҳимоялаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратиш бугуннинг энг муҳим масалаларидан саналади.

2018 йил 26 октябрь куни парламент қуйи палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси томонидан Саноат, қурилиш ва савдо масалари қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Оила ва аёллар комиссияси ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари, экспертлар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган мазкур қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида концептуал жиҳаттан муҳокама этилган.

Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги Фармони билан тасдиқланган Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг 11-банди ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Мазкур қонун лойиҳасида оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларни ва унга боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш, хотин-кизлар ҳамда фарзандларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш асосий вазифа этиб белгиланган.

Таклиф қилинаётган қонун лойиҳасида мулкдор билан доимий яшаётган, оилали фарзандлари билан биргаликда мулкдорнинг оилали фарзандларининг хотинлари (эрлари) ҳам агар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлсалар, ўзаро келишувга биноан, уй-жой мулкдорининг оила аъзоси сифатида тан олиниши назарда тутилмоқда. Бунинг натижасида Уй-жой кодексининг 32-моддаси биринчи қисмига асосан мулкдорнинг оилали фарзандларининг хотинлари (эрлари) ҳам оиланинг бошқа аъзолари билан биргаликда уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишига замин яратилади.

Мазкур ўзгартиш хотин-қизларнинг никоҳдан ажралган ҳолларда мулкдорнинг уй-жойидан фойдаланиш, мазкур уй-жойга ўзининг фарзандларини ҳам кўчириб киритиши ҳуқуқини вужудга келтириш ва оилавий ажримларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур ўзгартиш фақатгина оила аъзолар сафини кенгайтириб, уларни бошқа оила аъзолар каби уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини беради, холос. Яъни, мулк муносабатларининг мазмун-моҳиятини ўзгартирмайди.

Ушбу қонун лойиҳаси барча сиёсий партияларнинг фракциялари ҳамда Экологик ҳаракат депутатлар гуруҳи йиғилишларида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилганида депутатлар ўртасида баҳс-мунозарани келтириб чиқарди.

Шу боис мазкур тадбирда қонун лойиҳаси юзасидан депутатлар, мутахассислар, экспертлар, олимлар ва жамоатчиликнинг таклиф-мулоҳозаларини яна бир бор чуқур ўрганилди.

Конструктив руҳда ўтган тадбирда иштирокчилар томонидан қонун лойиҳасида белгиланаётган ҳар бир норма қизғин кўриб чиқилди ва унинг ҳуқуқий механизмини янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар инобатга олиниб, тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2173

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...

Тадбирлар тақвими