Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

216 та мурожаат ижобий ҳал этилди

216 та мурожаат ижобий ҳал этилди

2018 йил 25 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, экспертлар ва журналистлар қатнашган тадбирда қўмитанинг ўтган даврдаги қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти, ўтказган тадбирлари, депутатлик сўровлари, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ишлари танқидий кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг бошидан буён қўмита томонидан 6 қонун лойиҳаси қабул қилинган, битта қонун лойиҳаси қайтарилган. Бугунги кунда “Фан тўғрисида”ги, “Туризм тўғрисида”ги, “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари қонунчилик палатасида муҳокамалардан ўтмоқда.

          Қонун ижодкорлиги борасида ҳам қўмитада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Қўмита аъзолари томонидан “Инновацион фаолият тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Маданият тўғрисида”ги, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги ва “Маданий бойларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги, “Меценатлик тўғрисида”ги, шунингдек, байроғимиз ва гербимиздан фойдаланишнинг тартиб-таомилларини янада аниқлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларига аниқ таклифлар берилди. Мазкур қонун лойиҳаларининг дастлабки вариантлари қўмитада ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этилди.

          Қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни, ишламаётган нормаларнинг сабабларини топиш, камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида қонунчиликка тегишли ўзгартишлар киритиш мақсадида, қўмита режасига мувофиқ, ўнта назорат-таҳлил, қўмита эшитуви, парламент сўрови ўтказиш мўлжалланган. Ҳозиргача бешта назорат-таҳлил ишлари ўтказилди, яна биттаси устида иш олиб борилмоқда.

Назорат-таҳлил фаолиятида болаларнинг мактабгача таълимга қамровини ошириш ва ушбу йўналишда давлат-хусусий шериклик институтининг қўлланиш ҳолати, «Меҳрибонлик уйлари»да таълим-тарбия олаётган вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоялаш, етим ҳамда васийликка, ҳомийликка олинган болаларнинг яшаш, таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур ўрганилди. Бундан ташқари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг давлат стандартлари ҳамда талаблари асосида янги авлод дарсликлари ҳамда ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражаси ҳам эътибор марказида бўлди. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида болалар спортини ривожлаштириш борасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати, илм-фанни иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилгани ва интеграциясини таъминлашнинг далзарб вазифалари, Ўзбекистонда аҳолининг соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини юритишдаги таҳлили ҳолати ва бошқа масалалар ҳам атрофлича ўрганилган, бу броада қўмитанинг тегишли қарори қабул қилиниб, ижрога йўналтирилган.

Қўмита томонидан ташкил этилган тадбирлар ҳам долзарблиги юзасидан бир-биридан қизғин кечди. Жумладан, “Ёшларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва роли”, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан ҳамкорликда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш ҳамда БМТнинг бола ҳуқуқлари бўйича Конвенциясини имплементация қилиш доирасида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари” мавзуларида давра суҳбатлари ана шундай тадбирлардан бўлди.

Қўмита аъзолари жойларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз учрашувлар ўтказди. Хонадонма-хонадон юриб, фуқароларни қийнаётган муаммолар билан танишиб, уларнинг ечими бўйича аниқ чоралар кўрди. Таълим, маданият, спорт, соғлиқни сақлаш каби соҳаларда кечиктириб бўлмас масалаларни ҳал этишда фаоллик кўрсатди.

Қўмита аъзолари томонидан ўтган даврда юборилган 9 та депутатлик сўрови ҳам бевосита ана шу ўрганишлар, аҳолининг мурожаатлари асосида шакллантирилди. Сўровларнинг барчасига уларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича давлат органлари томонидан ижобий жавоблар қайтарилган.

Ўтган даврда жисмоний ва юридик шахслардан қўмитага 415 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 332 таси тегишли давлат органларига мурожаатларда кўтарилган масалаларни атрофлича, холисона кўриб чиқиш учун юборилган. 80 таси бўйича мурожаат муаллифларига тушунтириш берилган ва 3 таси кўриб чиқилмоқда. Ҳозиргача ижобий ҳал этилган мурожаатлар сони 216 тани ташкил этади.


Кўришлар сони: 4130

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими