Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Хавфсиз ва соғлом ишлаб чиқариш муҳитини изчил яратиш мақсадида

Хавфсиз ва соғлом ишлаб чиқариш муҳитини изчил яратиш мақсадида

Жорий йил 23 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича парламент комиссияси билан ҳамкорликда “Меҳнат муҳофазаси: миллий ва халқаро тажриба” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда парламентнинг қуйи палатаси депутатлари, Парламент комиссияси аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари, соҳа мутахассислари, турдош олий ўқув юртлари магистрлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон – бу жадал ривожланаётган давлат ва халқаро муносабатлар тизимида муҳим роль ўйнайдиган жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли аъзосидир. Унинг кенг қамровли демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги тажрибаси изчил тараққиётнинг муваффақиятли модели сифатида халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда, кўплаб мамлакатлар экспертлари ва сиёсатшунослари томонидан ўрганилмоқда.

Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги фаол ҳамкорлиги бунга асос бўлмоқда, улар мамлакатимизни халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал этишда вақт билан синалган, муҳим ишончли ҳамкор сифатида кўрмоқда.

1992 йил 2 мартда Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тўлақонли аъзоси бўлди. 1992 йил 13 июлда эса ХМТ аъзоси бўлди.

Халқаро ҳамжамиятнинг катта эътибори ва ижобий баҳолари Ўзбекистон раҳбарияти томонидан мамлакатни ривожлантириш йўли тўғри, чуқур ўйланган ва самарали эканлигини тасдиқламоқда, дунёда мамлакатимиз ютуқлари кенг эътироф этилаётганидан, унинг ички ва ташқи сиёсати ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради.

Тадбирда депутатлар Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари меъёрлари ва талаблари ижроси мониторинги ва назорати бўйича ишларни йўлга қўйишга эътибор қаратдилар. Жумладан, Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича парламент комиссияси томонидан корхоналар ва ташкилотларда тадбиркорлик субъектлари орасида меҳнат ҳақидаги қонунлар меъёрларини қўллаш, мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик масалалари борасида мақсадли ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Меҳнат муҳофазасига доир халқаро меҳнат меъёрлари ҳукуматлар, иш берувчилар ва ходимлар учун муҳим восита бўлиб, улар ёрдамида иш ўрнида юқори хавфсизлик чораларини назарда тутувчи қоидалар ўрнатилмоқда. Меъёрлар конвенциялар ёки тавсиялар шаклида бўлиши мумкин. ХМТ 40 дан зиёд махсус меъёрлар ва меҳнат муҳофазаси масалаларига оид 40 дан ортиқ амалий қоидаларнинг бирлашган меъёрларини қабул қилган.

Мажлисда Ўзбекистон Республикасида Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат муҳофазаси, ходимларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш ва жамоавий шартномаларга оид стандартларини имплементация қилиш ҳолати, жумладан, келгусида 187-сонли “Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашувчи асослар тўғрисида” конвенцияни ратификация қилиш имкониятини ва халқаро ташкилотнинг 197-сонли тавсияларини ўрганиш ҳамда тегишли таклифларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

187-сонли “Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашувчи асослар тўғрисида”ги Конвенциянинг ҳамда 197-сонли тавсияларнинг асосий мақсадларидан бири бу хавфсиз ва соғлом ишлаб чиқариш муҳитини ХМТ ҳужжатларидаги тамойилларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси соҳасида миллий тизим ва миллий дастурлар орқали босқичма-босқич яратиш мақсадида фаол чоралар кўришдир.

Тадбирда қайд этилганидек, Қўмита томонидан ишлаб чиқаришда жароҳатланиш, касб касалликлари ва ишлаб чиқаришда одамлар ўлими ҳолатларини олдини олиш мақсадида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларига ҳамоханг тарзда миллий қонунчиликни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси билан боғлиқ масалаларнинг ижтимоий муҳим аҳамиятини англаш ва иш ўрнида бунга амал қилиш даражасини ошириш, шу жумладан, юқори ва ўрта бўғин раҳбарлар, ходимлар ва уларнинг вакиллари манфаатлари йўлида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси масалалари бўйича ўқитиш ва тайёрлаш механизмларига кўмаклашиш, концепцияларни жорий этиш масалалари ҳам иштирокчилар диққат марказида бўлди. Қатор таклифлар билдирилди, улардан бири – умумтаълим ва касб-ҳунар таълим муассасалари дастурларига меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси масалаларини жорий этишдир.

Қўмита томонидан таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси томонидан ХМТнинг 14 та конвенцияси ратификация қилинган (шу жумладан, барча 8 асосий конвенциялар). Шу билан бирга, 187-сонли “Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашувчи асослар тўғрисида”ги конвенция ҳамда 197-сонли тавсиялар меъёрларининг катта қисми миллий қонунчиликка имплементация қилинган.

Иштирокчилар фикрига кўра, 187-сонли Конвенцияни ратификация қилиш меҳнат қонунчилигини, меҳнат шароитларини баҳолаш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ жароҳатланишни олдини олиш бўйича назорат тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Мажлис якунлари бўйича мазкур масалалар бўйича билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида Қўмитанинг тегишли таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 8798

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими